Latest news

20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  45 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда News

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда

Бугун Иордания терма жамоаси сафарда Сурияга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсни ўтказади.

Бу ўйин аслида мартда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўшанда ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинлари ҳам борлиги учун ОФК қитъа биринчилиги саралаш учрашувларини августга кўчирганди. Демак, бугун Тошкент вақти билан 19:30 Сурия – Иордания баҳси бошланади.

Хабарингиз бор, ҳозир Иордания терма жамоасини ўз вақтида Мисрнинг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган Ҳоссам Ҳассан бошқармоқда. Ушбу мураббий шу йилнинг июнь ойи охирларида Иордания термасини қабул қилиб олди. Бунгача иорданияликларни Аднан Ҳамд бошқариб келаётганди.
 
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания термаси устози қуйидаги фикрларни билдирди: “Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиш бизнинг бош вазифамиз. Биз Сурияни ҳурмат қиламиз, лекин уларни мағлуб этишимизга тўлиқ ишоняпман. Мана икки ойдирки терма жамоа тинмай машғулот ўтказмоқда. Бу орада Фаластин ва Ливия термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Мана энди Сурия билан кечадиган ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Сурия – Иордания учрашуви сиёсий сабабларга кўра Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бу эса Иордания учун янада кўпроқ устунлик бериши тахмин қилинмоқда.

“Ўйлашимча, Сурия учун уйда ёки бетараф майдонда ўйнашнинг фарқи йўқ, - дейди Ҳоссам Ҳассан. – Ҳозир жамоалар исталган жойда ўз кучларини намойиш эта олишяпти. Муҳими биз бир текис ўйин намойиш этсак бас. Биз уйда ва меҳмонда бир хил тўп сурсакгина ўз мақсадимизга эриша оламиз”.

Ўз навбатида Сурия термаси устози Анас Махлуф ҳам бугунги беллашув борасида ўз фикрларини айтиб ўтди: “Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Теҳронда ўтказиб туришга мажбурмиз. Шунга қарамай, қўлдан келганча тайёргарлик кўрдик. Мана ўн кундирки Теҳрондамиз ва бу орада Эрон биринчи лигаси вакили билан куч синашдик. Биз ҳам Иордания билан ўйинга тайёрмиз”.

Мухлисларимиз яхши билишади, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби ҳисобланади. Вакилларимиз дастлаб 6 сентябрь куни Иордания билан сафарда тўп суришса, 10 сентбярь куни уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Шундай экан, Иорданиянинг ҳар бир тайёргарлиги ва ўйини биз учун ўта муҳим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика