Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  84 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Интервью. Тоҳир Кападзе: “Мен жамоамизга ишонаман” News

Интервью. Тоҳир Кападзе: “Мен жамоамизга ишонаман”

Яқин кунларда Олий лиганинг иккинчи давра ўйинлари бошланади.

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам барча клублар қатори иккинчи давра баҳсларига қизғин ҳозирлик кўрди. Вадим Абрамов шогирдлари иккинчи даврани Фарғонада бошлашади. 5 август куни фарғоналиклар Ғузорнинг “Шўртан” клубини ўз майдонларида қабул қилишади. Куни кеча клуб раиси Тоҳир Вейсалович Кападзе “Нефтчи” футбол клубининг интернетдаги расмий сайти учун интевью бериб ўтди.

ИККИНЧИ ДАВРАГА ТАЙЁРГАРЛИК

Икки босқичдан иборат тайёргарлик жараёнини бошдан ўтказдик. Биринчи босқич Фарғонада бўлиб ўтган бўлса, навбатдагиси Тошкентда давом эттирилди. Пойтахтдаги йиғин кўнгилдагидек кечди. Футболчилар барча шароитларга эга меҳмонхонада истиқомат қилишди. “Бунёдкор” стадионининг машғулотлар майдонида шуғулландик. Тошкентда йиғин ташкил этишдан асосий мақсад шу бўлдики, ёзги тайёргарлик босқичини кўплаб Олий лига клублари пойтахтда ўтказади. Бу эса ўртоқлик ўйинлари учун яхши рақибларни танлаш имкониятини беради. Тошкентда 2 махалдан машғулот ўтказилди. Жамоамиз учун фойдали бўлган 4 та ўртоқлик ўйини ўтказдик. “Қизилқум” билан ўйинда гарчи мағлуб бўлган бўлсакда, ҳеч бир жабҳада рақибга бўш келмадик. Фақат ўша куни эрталабки оғир машғулотлардан сўнг ўша куннинг ўзида ўйин ўтказиш йигитларга қўшимча босим юклади. Аслида бундай учрашувларда натижа биринчи ўринда турмайди. Балки янги футболчиларнинг имкониятини кўриб олиш ниятида эдик. Қўқонликларга қарши беллашув ҳам ўзгача тусда кечди. Тўғри, ўша рақобатда қўқонликларнинг 3 нафар асосий футболчиси МТЖга жалб қилинган эди. Бироқ, барибир ҳақиқий дербига хос ўйин кечди. Йигитлар “Қўқон-1912” билан ўйинда ўзларини ижобий тарафдан кўрсата олишди. Оддий қилиб айтганда, футболчилар Вадим Абрамовнинг барча кўрсатмаларини тўғри бажаришди. Кейин учрашув Жиззахнинг “Сўғдёна” клубига қарши ўтказилди. Баҳсда олдинги назорат учрашувларида кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият берилди. Сўнгги ўртоқлик ўйинида “Истиқлол” (Душанбе) 2:1 натижасида таслим қилинди. Йиғин вақтида бундай ўйинларнинг аҳамияти катта саналади. Чунки таркибга келган янги футболчиларнинг маҳорати катта футболда билинади. Машғулотда ўзини ижобий тарафдан яхши кўрсатгани билан беллашувда биз истагандек ўйин кўрсата олмаслиги мумкин. Шу сабабли ўртоқлик ўйинларига кўп эътибор берилди.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Якуний хулосалардан сўнг биз учун керакли бўлган бир қатор футболчилар билан шартнома туздик ва 26 июль куни ЎзПФЛга “заявка” топширдик. Бу дегани жамоанинг иккинчи даврадаги таркиби 99%га аниқдир. Ҳа, хали 9 августга қадар вақт бор. Унгача ҳам таркибда ўзгариш қилиш имкониятимиз бўлади. Айни пайтда яна бир янги футболчи билан музокара олиб боряпмиз. Яъни, яқин кунларда балки яна битта ўзгариш кузатилиши мумкин. Бироқ, яна қайтариб айтаман, иккинчи давра учун асосий таркибни аниқлаб бўлганмиз. Биринчи даврадан сўнг13 та футболчи “Нефтчи”дан кетди. Уларнинг ўрнига 11 нафар янги футболчилар жалб қилинди. Бу деярли жамоани ярми ўзгарганидан далолат беради.

“БУНЁДКОР”ГА ҚАРШИ ЎЙИН ҲАҚИДА

Янгиланган жамоа билан илк расмий баҳсда иштирок этишга ҳам улгурдик. Эътибор берган бўлсангиз, нафақат таркибда, балки ўйин услубида ҳам катта ўзгаришлар мавжуд. Биринчи бўлимда йигитлар жуда яхши ўйнади. Ҳақиқий жанговор ўйин кўрсатишди. Афсуски, тайм сўнггида гол ўтказиб юбордик. Ундан ташқари биринчи бўлим бизнинг устунлгимизда ўтди. Иккинчи бўлимда Дилёр Ирматовнинг хатоси бизга қимматга тушди ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Учинчи голга эса ўзимиз имкон яратиб бердик. Бироқ, барибир тенг ўйин бўлди деган фикрдаман. Тошкентда анча сермаҳсул тайёргарлик жараёнини ўтказдик. Мен таркибга жалб қилинган янги футболчиларнинг барчасидан кўнглим тўлди. Селекцияда яна кучли ва номдор футболчиларни таклиф қилишга урунмадик. Чунки, бундай пайтда мана шу савиядаги ўйинчиларнинг барчасида шартномаси бўлади.  Ҳа, масалан биз Шукур Пўлатов билан боғландик. Уни “Нефтчи”да яна кўришни истаган эдик. Бироқ имконият бўлмади.  Шу каби ўзимиз истаган яна 4-5 нафар футболчилар бор эди. Вазият шуни тақозо этдики, улар билан фаол музокара олиб бора олмадик. Чунки уларнинг барчаси ўз жамоаси билан расмий шартномаси мавжуд. Лекин бу масала ҳамон очиқ турибди. Баъзи бир жамоамиз учун керакли кучли ижрочилар билан оғзаки келишиб қўйганмиз. Йил тугаши билан уларни Фарғонага чорлаймиз. Барибир ортда қолган селекция жараёнида асосий эътибор ўзимизни фарғоналик йигитларни ортда қайтариш эди. Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров, Абдужамол Исроилов, Достон Турсунов сингари маҳаллий йигитларни Фарғонага чақирдик. Уларнинг жамоамизга катта фойдаси тегади.

ИККИНЧИ ДАВРА ҲАҚИДА  

Иккинчи давра олдидан таркибда бир қатор йўқотишлар юзага келмоқда. Масалан, Жасур Ҳасанов барча назорат баҳсларида юқори савияда ўйин намойиш этиб, ўнг қанотда жуда яхши ҳаракатланди. Лекин, “Бунёдкор”га қарши баҳс аввалида кутилмаган эски жароҳати янгиланиб қолди. Бу эса катта йўқотишга олиб келди. Ундан ташқари “Сўғдиёна” билан учрашувда ёш ҳимоячимиз Ҳусниддин Ғофуров жароҳат олди. У ҳам бир ой давомида майдонга қайта олмайди. Ундан ташқари Шерзод Ҳакимов ва Жавоҳир Расулов каби тажрибали йигитларимиз ҳам кутилмаганда жароҳат муаммосига дуч келишди.  Улар қаторига ёш ярим ҳимоячи Аброр Исмоиловни ҳам қўшаман. Юқорида санаб ўтган футболчиларнинг барчаси асосий таркиб вакиллари саналади. Агар улар ҳам соғайиб майдонга тезроқ қайтишса, жамоамиз янада кучаяди. Иккинчи даврадан нимани кутяпман ? Мени ва Абрамовни жамоага келишимиздан кўзланган асосий мақсад битта – “Нефтчи”ни бу вазиятдан олиб чиқиб кетишдир. Биздаги ҳозирги вазифамиз жамоани сақлаб қолиш саналади. Мен жамоага, барча футболчиларга, шунингдек, янги қўшилган ижрочиларга ҳам ишонаман. Барчасининг ўзига яраша потенциали бор. Жасур Ҳасанов ва Темур Ҳакимов ўз вақтида бир қатор терма жамоалар таркибида ўйнашган. Достон Турсунов ва Абдужамол Исроилов ёшлар термасининг етакчилари саналади. Фақат уларга имконият бериш лозим. Ўзларини кўрсатишлари учун вақт керак бўлади. Вадим Карленович бу футболчиларнинг барчасини жуда яхши билади.

ВАДИМ АБРАМОВНИНГ ЎЙИН УСЛУБИ ҲАҚИДА

Ҳар бир футболчини танлаётганимизда унинг ўйини Абрамовнинг фалсафасига тўғри келадими ёки йўқми деган масалани олдимизга ташладик. Ўзимга қолса, 4 та ҳимоячи билан ҳаракат қилиб , дарвоза дахлсизлигини таъминлашни биринчи ўринга қўяман. Лекин, Абрамов умуман бошқача фикрлайди. У кўпроқ гол уришни истайди. Ҳимоя ва бошқа жиҳатлар кейинги ўринда туради. Карленович ҳужумкор футболни яхши кўради. Масалан, “Бунёдкор”дек рақибга қарши ҳам 3 та ҳимоячи билан ўйнадик. Албатта, буни ўзига яраша минус ва плюс тарафлари мавжуд. Андрей  Фёдоров ва Мурод Исмоилов даврида ҳимоявий футбол кўрсатилар эди. Ўйиндан ўйинга жамоамиз кучайиб боради. Ҳозир битта ўйин орқали бир-бирларини тушиниши осон эмас. Мени хурсанд қилган тарафи, ҳозир жамоада муҳит аъло даражада. Яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, футболчиларни клуб раҳбарияти тарафидан молиявий таъминлаш ва рағбатлантириш тенглик асносида йўлга қўйилган. Биринчи даврада шу ҳолат бўйича бир қатор камчиликлар кузатилган. Яъни, легионерларга катта маош тўланиб, ўзини кўрсатаётган маҳаллий футболчилар етарли  маблағ билан таъминланмаган. Бу эса, натижаларга ва ўйинга ўз таъсирини кўрсатган. Биз эса, бошқа йўлдан борамиз. Клуб футболчининг ўйинига, қилаётган меҳнатига қараб кераклича рағбатлантиради. Клуб раҳбариятига катта раҳмат айтмоқчиман. Айни пайтда жамоамизда ҳеч қандай молиявий муаммо йўқ. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев жамоамизни чемпионатда яхши иштирок этиши учун барча шароитларни яратиб берганлар. Улардан миннатдормиз. Ҳозир чемпион бўламиз ёки юқори ўринларга чиқамиз деб, қуруқ ваъдалар беришни кераги йўқ. Айни пайтдаги асосий мақсад, жамоани бу “ботқоқлик”дан олиб чиқиб кетиш. Мен бу вазиятдан чиқиб кетишимизга тўлиқ ишонаман.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика