Latest news

16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

Интервью. Элдор Адҳамов: “Андижон”га раҳмат, “Қўқон-1912”га янада ўсиш учун келдим” News

Интервью. Элдор Адҳамов: “Андижон”га раҳмат, “Қўқон-1912”га янада ўсиш учун келдим”

Мавсум-2020 кўплаб футболчилар учун Суперлигада дебют йили бўлди. Бир қатор ёш футболчилар ўзларининг иқтидорини намоиш этиб, кашфиётга айланди дейиш мумкин.

Шулардан бири дея – “Андижон” дарвозасини қўриқлаган Элдор Адҳамовни айтиш мумкин. Посбонларга зарур бўлган барча жиҳатлар мужассамлигини ушбу 25 ёшли футболчида кўриш мумкин. Хақиқатдан ҳам Адҳамов ўтган мавсумда андижонликлар таркибида ишончли ўйинлари билан бир неча маротаба рамзий терма жамоага тушиш орқали, кўпчиликни эътиборини тортди. Элдорнинг 2020 йилдаги Суперлигада ўтказган 17та ўйинида ўз дарвозасидан жами 27 та гол ўтказиб юборгани ва 3та қуруқ ўйини бўлганини кўрсак, хар холда дебют мавсумга қониқарли дея баҳолаш мумкиндир. Яқинда Элдор билан ортда қолган мавсум ҳақида ва янги жамоага кўчиб ўтгани тўғрисида суҳбатлашдик.

- Элдор, очиғини айтганда сизни Андижонгача деярли кўпчилик яқиндан билмасди. Аввало суҳбатимизни болалик пайтларингизни қандай ўтганини эслаш билан бошласак. Катта футболга қай тариқа кириб келгансиз?
- Футболга қизиқишим жуда ҳам ёшлгимдан бошланган. Чунки отам футболнинг ашаддий ишқибози саналади. Ўз даврида отам ҳам спортнинг ушбу тури билан шуғулланган. Шу боис миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини айнан отамдан ўрганганман десам муболаға бўлмайди. Ёқтирган спорт турим билан 11 ёшдан жиддий шуғулланишни бошлаганман. Дастлабки спорт мактаб-интернатига қатнаганман. Орадан қисқа фурсат ўтиб, “Бунёдкор” акаемиясининг селекционерлари харакатларимни ёқтириб қолиб, академияга таклиф этишган. Ўйланиб ўтирмасдан академияга ўтганман. Аста-секин катта футболга “Бунёдкор” жамоасида кириб келганман.

- Бунёдкор мураббийлари билан муносабатингиз қандай эди? Улар нима учун сизни бошқа жамоага ижарага бериб юборган деб ўйлайсиз?
- Вадим Карленович билан муносабатларимиз жуда яхши деб ўйлайман. Ўртамизда шу кунгача ҳеч қачон келишмовчилик бўлмаган. Ижарага ўтиш бўйича ташаббус ўзимдан чиққан. Сабаби “Андижон”га ўтишдан олдин “Бунёдкор”да деярли ярим мавсумни жарохат туфайли майдон ташқарисида юрдим. Менга кўпроқ ўйин амалиёти керак эди. Натижада Вадим Абрамовдан ўзим ижарага қўйиб юборишини сўрадим. Мураббийимиз мени ўишимни ўйлаб, фикримга қаршилик кўрсатмади ва “Андижон”га кўчиб ўтишимни қўллаб-қувватлади. 



- Андижонда бошида бошланғич таркибга киришингиз осон бўлмади. Хатто баъзида мураббийлар сизга худди учинчи дарвозабон сифатида қарашганди. Фикримизга қўшиласизми?
- Йўқ, ундай деб ўйламайман. Қишки йиғинларни “Бунёдкор”да ўтказиб, чемпионат бошланишига 4 кун қолганида “Андижон”га кўчиб ўттим. Янги жамоа ва янги муҳитга мослашиб кетиш учун менга бироз вақт керак эди. Тўғри, бошланғич таркибдан ўрин эгаллаш учун имконият беришини куттим ва бунинг учун ўзимни машғулотларда кўрсатдим ва ҳаммаси яхши бўлишлигига ишониб, кўпроқ тер тўкдим. Тақдиримга шундай ёзилган экан, маълум муддат ўтиб, асосий таркибда ўз ўрнимни топиб олдим. Шу ўринда менга ишонч билдирган бош мураббийларимиз – Виктор Кумиков, Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Отабек Ғуломхўжаевга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Суперлигадаги дебют ўйинингиздан қониқиш хосил қилганмисиз? Хаяжон босганми йўқми?
- Суперлигадаги дебют ўйиним ўтган мавсумнинг 10-турига тўғри келди. “Машъал”га қарши баҳсда ўз дарвозамни даҳлсизлигини сақлаб қолганман. Лекин биз ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмаганмиз. Нурсиз дуранг қайд этилган бўлсада, ўз ўйинимдан кўнглим тўлган дея оламан. Албатта хаяжон босган. Лекин менда иштиёқ ва ишонч кучли эди.

- Ишончли ўйинларингиз туфайли бир неча маротаба тур рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олдингиз. Табиийки бу сизга янада қўшимча куч бағишлаган бўлса керак?
- Тўғри, бундай шахсий натижалар ҳар қандай спортчига янада шаклланиши учун сезиларли куч беради.

- Дарвозабонлар мураббийи Қобилжон Олимжонов ҳақида фикрингиз қандай? Бу мураббий билан бирга ишлаб, қанчалик ўсишга эришдим деб ҳисоблайсиз?
- Қобилжон Толибжонович ҳар қандай вазиятда ҳам бирга ишлаётган шогирдларини қўллаб-қувватлайди. Босим ўтказмайди ва руҳий томондан яхши иш олиб боради. Бу мураббий мени кўп камчиликларимни тўғрилашимда катта ёрдам берди. Бунинг учун Қобилжон Олимжоновга раҳмат айтаман.

- Айтишларича Сизда “Андижон” да қолиш иштиёқи бўлган экан. Жамоа раҳбарияти буни истамагани ростми?
- (Кулиб) Йўқ, бу ёлғон маълумот. “Андижон” раҳбарияти менга мавсум тугамасидан анча аввал жамоада келаси йил қолиш таклифи билан чиққанди. Шунда бу ҳақда албатта ўйлаб кўриб, кейинроқ жавоб беришимни айтгандим. Суперлигада қолиш учун плей-офф ўйинида “Нефтчи” қарши ўтказган ўйинимиздан кейин таътилга чиқдик ва қайтиб “Андижон” раҳбарияти билан боғланмадик. Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб, “Андижон” клуби ва унинг ашаддий мухлисларига барчаси учун катта миннатдорчилик билдираман. Катта футболдаги илк ютуқларимга шу жамоа билан эришдим. Шунинг учун “бургутлар”га доим омад тилайман.

- “Қўқон-1912” дан бошқа яна қайси клублардан таклифлар бор эди?
- Олдимда яна 3та вариант турганди. Уларни номма-ном айтишдан маъно йўқ менимча. Шулардан менга кўпроқ “Қўқон-1912”нинг таклифи маъқул келди.



- Нима учун айнан қўқонликларнинг таклифини қабул қилдингиз?
- Чунки бу ерда ички муҳит жуда яхши, профессионал даражада эканлигини эшитгандим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг ишлаш услуб Европа футболи даражасида эканлигини кузатиб келардим. Футболчи сифатида янада ўсиш учун ҳам ушбу жамоанинг таклифининг қабул қилдим.

- Яқинда “Бунёдкор” посбони Абдумавлон Абдужалилов “Локомотив”га кўчиб ўтди. “Қалдирғочлар” сизни ортга қайтариш бўйича харакат қилмадими?
- Очиғини айтсам “Бунёдкор” мен учун қадрдон клуб. Юқорида айтиб ўтганимдек, у ерда мен футболнинг сир-асрорларини янада чуқурроқ ўргандим. Сезиларли даражада ўсиб, улғайдим. Бу жамоа ташкил этилганидан буён жамоада вақти келиб асосий посбон бўлишни орзу қилганман. Вақти келиб Худо хоҳласа албатта ушбу ниятимга етаман. Ҳозирда янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайман. Бу орқали янада ўсишга эришишни ва босқичма-босқич юқори марраларни забт этиш учун астойил харакат қиламан.

- Ўтган йили қайси дарвозабонларнинг ўйинлари сизга кўпроқ ёқди?
- (Кулиб) Ўзимни айтсам нокамтарликка йўйманг. Яратганга шукр, 2020 йилги мавсум мен учун омадли келди. Гарчи жамоавий натижамиз хасақ қиладиган бўлмасада, ўзим иштирок этган кўп ўйинлардан харакатларимдан қониқдим. Шунингдек “Насаф”нинг иқтидорли дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ҳам ишончли ўйинлари билан жамоасига кўп маротаба қимматли очколарни олишида катта ёрдам берди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? Умуман шу кунгача сиз билан ишлаган мураббийларни эслаб ўтсак.
- “Бунёдкор” академиясида Сергей Лушаннинг қўли остида шуғулланганман. Биласиз у ерда дарвозабонлар билан алоҳида махсус мураббийлар ҳам ишлайди. Александр Михайлович, Анвар Жабборов ва Марат Галимов мени шуғуллантирган. Айниқса Марат Фатихович дарвозабон сифатида шаклланишимда катта хисса қўшган. Шунингдек Павел Бугалодан ҳам кўп нарса ўрганганман.

- “Қўқон-1912” даги рақобат бўйича фикрингиз қанақа?
- Рақобат бўйича гапирадиан бўлсам, бу жамоада яхши савиядаги дарвозабонлар бор. Рақобат бўлса футболчи янада ўсади. Агарда ўзимга ишонмаганимда “Қўқон-1912”га ўтмас эдим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика