Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  0 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Интервью. Дониёр Нарзуллаев: "Терма жамоага муносиблигимни исботлашим керак" News

Интервью. Дониёр Нарзуллаев: "Терма жамоага муносиблигимни исботлашим керак"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси жорий мавсумда ҳам ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда барқарорликни сақлаб қолишни уддасидан чиқмоқда.

Ўтган давр мобайнида жамоа сифатида шаклланишга улгурган ва бу ишни бугунги кунда ҳам давом эттираётган "Металлург"нинг натижалари ҳам йилдан-йилга яхши кўриниш олиб боряпти. Жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятларда футболчилар ҳам катта ҳисса қўшмоқда десак муболаға бўлмайди. Дейлик, Шаҳзод Убайдуллаев, Евгений Чумак ва бошқалар. Бугунги суҳбатдошимиз Дониёр Нарзуллаев ҳам ўзининг фаол ҳаракатлари билан бош мураббий Андрей Шипиловнинг ишончини қозонмоқда. Айни вақтда у жамоасининг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан юзландик.

-  Ҳеч кимга сир эмас, аввалги йиллар давомида Қаршининг "Насаф" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилдингиз. Шу жамоа орқали мухлисларга танилдингиз. Клубни тарк этишингизни асосий сабабларидан бири нима? Қарорингизни Рўзиқул Бердиев қандай қабул қилди?

- "Насаф" жамоаси билан ўртадаги шартномам тугаган эди. Қишда бошқа жамоалардан таклифлар бўлди. Якунда шу қарорга келдим. Мураббийимиз буни тўғри тушунди.  

- "Металлург"ни танлашингизга туртки бўлган омил нима?

- Янги жамоада ўзимни синаб кўриш истаги туғилди. Бу жамоа мана учинчи йилдирки барқарор ўйин кўрсатмоқда. "Металлург"га тезда мослашиб кетдим. 

- "Насаф"дан кетиб нима йўқотдингиз? "Металлург"да ўзингиз учун нима кашф қилдингиз?

- "Насаф"ни тарк этиб ҳеч нарса йўқотмадим. Шунчаки фаолиятимни бошқа жамоада давом эттиришни хоҳладим. "Насаф" ҳамиша юрагимда қолади. "Металлург"да мураббийимиз мени кўпроқ ҳужумда ўйнатмоқда. Уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Аввалги йилларда "Насаф" таркибида "Металлург"га қарши кўп бор майдонга чиққансиз. Хўш клубга келиб ўзингиз гувоҳ бўлган нарсалар, ўзгаришлар, таассуротлар қандай бўлди?

- Мен кўрган олдинги йилларга қараганда иш яхши ва проффессионал тарзда йўлга қўйилган. Машғулотларда барча шароитлар яратиб берилган. 


- Жорий мавсумда "Металлург" таркибида ажойиб  кўрсаткич қайд этмоқдасиз. Кўп учрашувларда жамоанинг ҳужуми сиз орқали ривожланмоқда. Кўплаб голларга ассистентлтик қилмоқдасиз. Бу мослашиш ва мураббийнинг фалсафасини услубини тезда тушуниб олганингиздан далолат берадими?

- Бундай натижаларга эришишимда мураббийлар штаби ва жамоамиз таркибидаги барча футболчиларнин ўрни катта. Андрей Шипилов ишонч билдирган ҳолда менга майдонда эркин ўйнаш ҳуқуқини берди. Ўзимга берилга имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдаман. 

-  Аксарият ишқибозлар сизни терма жамоанинг навбатдаги йиғинига жалб этилишингизни кутишган эди. Барибир кўпчилик футболчилар терма жамоа либосида майдонга тушишни исташади ва шунга яраша меҳнат қилишади. Бу борада ўзингиздан қандай кечинмалар ўтди?

- Миллий терма жамоа бу миллатнинг юзи. Тўғри айтдингиз миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Шу қатори мен ҳам терма жамоамизда тўп тепишни истайман. Лекин, фикримча бунга ҳали эрта. Ўз устимда кўпроқ ишлашим керак. Терма жамоага муносиб эканлигимни мухлисларга ўз ўйинларим орқали исботлашим керак.

- "Металлург"ни мавсум якунида совриндорлар қаторида кўришимиз мумкинми? Жамоа аста-секин бунга яқинлашмоқда. Икки йил мавсумни бешинчи ўринда тугатди. Жамоа йилдан-йилга шаклланмоқда...

- Мақсадимиз аввалги мавсумдаги натижани янада яхшилаш. Худо хоҳласа шу темпда давом этсак албатта совринли ўринлардан бирини эгаллаймиз. Буни сенсацияга қиёслаш ноўрин. Чунки, мураббийлар штаби қаттиқ меҳнат қилмоқда.


 

- Галдаги савол сиз учун фаолиятингизда муҳим аҳамият касб этадиган Хитойдаги Осиё чемпионати ҳақида. Билишимизга қараганда ўйиндан олдин қалин қор ёққани сабабли баҳс бошқа кунга қолдирилиши мумкин бўлган экан...

- Учрашув комиссари майдон ҳолатини кўздан кечириб ўйнаса бўлади деганди. Ғалаба қозониб халқимизга хурсандчилик улашган эдик. Ҳа, Вьетнам финалга қадар рақибларини пенальтилар сериясида мағлуб этиб келаётган эди. Лекин, Равшан Ҳайдаров бунга кўп ҳам урғу бермаганлар. Ўзларингни ўйинларингни ўйнанглар дегандилар. 

- Ўзбекистон Япония ва Корея каби термаларни йирик ҳисобда таслим қилган эди. Менимча ўшанда улар ўртага олимпияда йўлланмаси қўйилмагани учун бу қадар кучсиз ҳаракат қилганди. Бу йилги Осиё чемпионатида эса Корея, Саудия Арабистони, Австралия умуман бошқача ҳаракат қилди...

- Ўшанда улар бизга йирик ҳисобда таслим бўлганига қарамасдан ўйин бобида яхшигина қаршилик кўрсата олишганди. Бу сафар эса ўртага олимпияда йўлланмаси тикилгани учун бор кучларини ташашди ва ҳақли равишда олимпиядага йўлланма олишди. Бизнинг йигитларда мусобақа давомида босим катта бўлди. Бу ўйинда ҳам билинди. 

- Демак, "қор жанги"даги чемпионлик тасодиф туфайли қўлга киритилди?

- Финалдаги ғалабани тасодифга қиёслаш бутун жамоани меҳнатини йўққа чиқаришдек гап дегани.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика