"Интер" Коутиньони ижарага олишга тайёр
27 jun 2021 01:57
News
"Интер" Коутиньони ижарага олишга тайёр
"Барселона"нинг 29 ёшли бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Интер"га ўтиши мумкин.
"Интер" Коутиньони сотиб олиш шарти билан ижарага олишга тайёр. Бразилиялик футболчининг Милан клуби билан алоқаси жуда яхши эканлиги айтилмоқда.
"Интер" ўйинчига "Барселона"дагидек маошни тўлай олмайди, шу боис Филиппе ўз маоши сезиларли даражада камайишига рози бўлиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Коутуньо "Барселона"га 2018 йилда 135 миллион евро эвазига "Ливерпуль"дан келган эди.
Филиппе 2020/21 йилги мавсумда "кўк-анорранглилар" учун 14 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма қайд этди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt уни 30 миллион еврога баҳолаяпти.
Link :
Source : Sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments