Latest news

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

"Интер" билан ўйинда ҳушини йўқотган Эдоардо Бове футболга қайтмаслиги мумкин News

"Интер" билан ўйинда ҳушини йўқотган Эдоардо Бове футболга қайтмаслиги мумкин

А Сериянинг 14-турида "Интер"га қарши ўйинда ҳушини йўқотиб, реанимацияга тушиб қолган "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове катта футболга қайтмаслик эҳтимоли бор.

Бу ҳақда Италиянинг "La Nazione" нашри хабар берди.

Манбага кўра, ярим ҳимоячи Бове энди футбол ўйнай олмай қолиши хавфи бор. Ҳозир у реанимация бўлимидан кардиология бўлимига ўтказилган. Тўғри ташхисни аниқлаш учун тестлар давом этмоқда.

Агар таҳлиллар юрак патологиясининг намоён бўлишини тасдиқласа, у вақт ўтиши билан спортчини касалнинг қайталанишига дучор қилади. Шунинг учун ҳам дефибриллятор имплантацияси талаб қилинади. Спорт тиббиёти кўрсатмаларига кўра, дефибрилляторли спортчилар рақобатбардош спорт машғулотларида қатнашиши тавсия қилинмайди. 

Эдоардо Бове жорий мавсум "бинафшаранглилар" сафида 15 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика