Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"
01 dec 18:07
News
Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"
- Душан, аввало ниҳоясига етган мавсум ҳақида қисқача гапириб берсангиз. Жамоангизнинг чемпионатдаги иштироки қандай ўтди?
- Албатта, мавсум яхши ўтди. Жамоам билан яхши натижаларга эришдим. Бутун мавсум давомида майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлдим. "Қизилқум"нинг натижалари ҳам чемпионат сўнгида анча яхшиланди. Ғалабалар, мағлубиятсиз сериялар ва албатта оғир дамлар ҳам ўтди. Энг асосийси, охирида вазифани уддалай олдик. Яна бир қувонарли ҳолат шундаки, мен энг яхши хорижлик футболчилар қаторида бор эдим.
- Сиз "Қизилқум" жамоасига келгач, собиқ жамоангиз Суперлигани юқори ўринларда якунлади. Сизда оз бўлса-да, афсусланиш бўлмадими?
- "Динамо" — яхши жамоа, у ерда шаклланган ва рақобатбардош жамоа бор. Ушбу жамоа билан боғлиқ эсда қоларли хотиралар сақланиб қолган. Мен "Динамо"нинг мавсум учун мақсадлари қандай эканлигини билардим, аммо фаолиятимда янгилик қилишни истагандим.
- Суперлиганинг ушбу мавсумидаги ўзгаришлар ҳамда интрига ҳақида нималар дея оласиз?
- Биласизми, Ўзбекистон Суперлигаси ушбу мавсумида сифатли майдонлар кўпайди. Қолаверса, бир хил рақобатга эга жамоалар сони анчагина ошди. Интригага келадиган бўлсак, барча мухлислар ўз кўзлари билан гувоҳ бўлганидек, чемпионлик масаласи охирида хал бўлди. Қолган ўринлар учун ҳам сўнгги тургача интрига сақланиб қолди. Бир сўз билан айтганда, чемпионат жуда кўп эсда қоларли воқеалар билан хотирамизда сақланиб қолди.
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments