Latest news

22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   60 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  9 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  10 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз" News

Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Зўр атмосфера учун футболчиларга ва мухлисларга рахмат. Бугунги учрашувда жамоамиз аъзолари масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижа учун жавобгар эканимизни барчамиз яхши тушуниб тургандик. Осон ўйин бўлди дея олмайман, ҳар икки жамоа ҳам охиригача курашди. "Шўртан" жамоасига навбатдаги баҳсларда муваффақият тилайман.

- "Бунёдкор" таркибидаги легионер жалб этилиши ҳақида айтиб берсангиз ...

- Бизда селекция ишлари доимий давом этади. Мавсум олдидан бир қатор легионер футболчилар жамоамизда кўрикдан ўтишди. Бизга сифатли футбол намойиш этадиган легионерлар зарур эди. Качорри дубл қайд этганидан хурсандман. Легионер ёки маҳаллий футболчи бўлиши аҳамиятсиз, муҳими жамоамизга нафи тегиши керак.

- "Шўртан" сиз кутганчалик қаршилик кўрсата олдими?

- Жамоани яхши ўрганиб чиққандик. Бу жамоа таркибида битта вазиятдан унумли фойдаланиб кета оладиган ижрочилар бор. Эҳтиёткорлик ҳар доим футболнинг ажралмас қисми. Мавсум эндигина бошланди, ҳозирча хулосалар учун эрта.



- "Бунёдкор"нинг ёрқин даврларини яхши эслаймиз. Жамоа қачон яна ўша даражасига қайтиши мумкин?

- Зўр савол. "Бунёдкор"да ёрқин тарих бор. Биз барчамиз ҳозир жамоани аввалги даврларига қайтариш йўлида ишлаяпмиз. Ўтган мавсумларда клуб анчайин инқирозларни бошдан ўтказди. Ёшлар бизнинг келажагимиз, биз ўйиндан-ўйинга ўсиб боришимиз керак. 

- Бугунги ўйин даражасидан қониқдингизми?

- Албатта, натижадан келиб чиқса, қониқиш мумкин. Сафарда ғалаба қайд этилиши ёқимли ҳолат. Лекин мавсумнинг боши бўлгани сабаб кичик хатолар ҳам кўзга ташланиб турибди.

- Италия футболи ҳимоявий футболга асосланади. Мураббийлар штабингизда италиялик мутахассислар бор. Лекин "Бунёдкор" кўпроқ ҳужумкор футбол ўйнамоқда. Сиз рақибга қараб ўйин қурасизми ёки жорий мавсум ҳужумкор футболни мақсад қилганмисиз?

- Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Жисмоний имкониятлардан келиб чиқиб ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар бир ўйин рақибдан келиб чиққан ҳолда қурилади. Ҳужумкорлик бизнинг асосий мақсадларимиздан бири, шу орқали ғалабаларга эришишимиз мумкин.



Rating: +3   

Comments

+1   
15 mar 21:01:20
Tilla
Пахтакордан кейин Бунёдкорга омад тилиман
   
16 mar 07:36:06
black wolfe
даража xD ##$#$$$&&&&
   
15 mar 22:06:44
Жамшид Jamshid
Кайси ёшларни гапирди бу хаммаси ёши у́тканлар
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика