Latest news

02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  20

Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш" News

Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев терма жамоамизнинг бугунги расмий машғулотида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

- Жамоа мундиалга қанчалик тайёр бўлди? Янги қўшилган футболчилар жамоага қўшилиб кета олишдими?

- Жамоамиз тайёр. Биз узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрдик, кучли жамоаларга қарши ўйинларда иштирок этдик. Хатоларимиз устида ишладик. Тўғри, таркибимизда бир нечта йўқотишлар ҳам бўлди ва уларнинг ўрнига янги футзалчилар жамоага қўшилишди. Қўшилган йигитлар ҳам бизга таниш. Бор эътиборимизни биринчи учрашувга қаратганмиз.

- Бундан аввал ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этгансиз, бу сафарги мундиал ватанимизда бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бутун жамоа буни сезиб турибди. Ўз халқимиз кўз ўнгида паркетга чиқиш биз учун ҳақиқий шараф.

- Жамоа сардори жароҳат олди ва мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди. Янги сардорни ким танлади? Бу жараён қандай кечди?

- Биринчи ўқув-машғулот йиғинларида бош мураббийимиз ушбу масалани ҳал қилганди. Биринчи сардор - Дилшод Раҳматов, иккинчи сардор - Равшан Элибоев ва учинчи сардор мен эдим. Иккита сардоримиз жароҳат олгани сабаб, сардорлик менга ўтди. Бунинг масъулияти ҳам оғир экан.

- Дастлабки рақиб Нидерландия терма жамоаси қандай ўрганилди?

- Нидерландия терма жамоасини кўп ўргандик ва ўрганишда давом этмоқдамиз. Видео таҳлилларни ҳам кўриб чиқдик, рақибнинг кучсиз томонлари ва яхши жиҳатларини ҳам ўрганиб олдик. Ҳозир барча эътиборимиз 1-тур баҳсига қаратилган.

- Жаҳон чемпионати учун янги қоплама ўрнатилди. Янги қопламада ўйнаш қанчалик қийин экан?

- Биз 2-3 ой давомида янги қопламада ўйнаб келдик ва ўртоқлик учрашувларини ҳам янги қопламада ўтказдик. Бу бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

- Мусобақадаги мақсадлар қандай?

- Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш, лекин биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиб олишимиз керак.

-  Терма жамоамиз жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Бир неча кун аввал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов мундиалда иштирок этмаслигини билиб олдик. Жароҳатлар сони бунчалик кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз ва ушбу жиҳат қолган футболчиларга босим ўтказмаяптими?

- Бизда яхши шаклланган жамоа бор. Ушбу вазиятдан бир жамоа бўлиб чиқиб кетишга келишиб олдик.

 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика