Latest news

23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  4 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Илҳом Ҳамроев: “Биз саралаш баҳсларига жуда яхши тайёргарлик кўрдик” News

Илҳом Ҳамроев: “Биз саралаш баҳсларига жуда яхши тайёргарлик кўрдик”

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўйинлар Қирғизистон пойтахтида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Мазкур ўйинлар олдидан терма жамоа футболчиси Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Саралаш баҳсларига жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Биз ўйинларга тўлиқ тайёрмиз. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида тўлиқ маълумотлар йўқ. Лекин биз уларга қарши илгари ўйнаганмиз. Шуни айтиш керакки, гуруҳдаги барча рақибларимиз анча кучайган ва бизга муносиб қаршилик кўрсатишига шубҳам йўқ. Асосийси, биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз ва вазифани бажаришимиз лозим”, - дея сўзини якунлади Ҳамроев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика