Latest news

19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  1 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  7 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  8 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  3 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  21

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман" News

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев Европа чемпионатида жамоаларнинг ўйинлари ва кутилмаган натижаларга ўз муносабатини билдирди.

- Европа чемпионати стартидаги натижалар қандай таассурот қолдирди?

- Унчалик ҳам хайратга солгани йўқ. Грандлар ўз ўйинларини ютишди, холос. 

- Англия, Франция, Италия илк турда кичик ҳисобларда ғалаба қозонди. Юқори мақсад қўйган жамоалар учун бу оддий ҳолатми?

- Бу катта турнир. Шундай экан ғалабанинг катта ёки кичиги бўлмайди. Ўйин борасида Франция Италия ва Англиядан яхшироқ кўринди. Таркиб Англияда энг зўрларидан бири. Лекин ўйини сустроқ. Мураббий имзоси кўринмаяпти. Менимча, Саутгейт учун бу охирги мусобақа. Италия қандай таркибда бўлмасин доим грандлар қаторида бўлган ва шундай кичик ҳисоблар билан финалларга чиққан. 

- Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз ва қандай натижа кутяпсиз?

- Испания ва албатта чемпионлик. 

- Хорватия, Бельгиянинг натижалари қанчалик кутилган ёки кутилмаган бўлди?

- Хорватиянинг мағлубиятини тушуниш мумкин. Улар бўлажак чемпионларга енгилди. Бельгия бироз ажаблантирди ва ўз даражасида ўйнамади. Балки босқичма-босқич кучайиб борар. Европа чемпионатида ҳозирча энг яхши жамоа Германия бўлиб турибди. Германия, Испания ва Франциядан биттаси аниқ финалда иштирок этса керак. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика