Latest news

20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  0 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  17 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  11 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  6 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1

Иҳор Корсун: "Голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман" News

Иҳор Корсун: "Голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ангола – Украина (2:7) учрашувидан сўнг украиналиклар аъзоси Иҳор Корсун микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Бугун, энг муҳими, ижобий натижага эришдик, яъни ғалаба қозондик. Чунки 1-турда Аргентинага қарши йирик ҳисобдаги омадсиз мағлубиятдан кейин ўзимизга келиб олишимиз керак эди. Шу боис бугун ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.

Бугун бизни чин дилдан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни хурсанд қила олганимиздан жуда миннатдорман. Украинада оғир вазият ҳукм сурмоқда. Шу боис голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман.

Турнир фаворитларини аниқ айтолмайман. Ўйлашимча, кутилмаган ҳодисалар рўй беради. Турнирда барча жамоалар кучли, шу боис фаворитларни бармоқ билан санаб бўлмайди.

Биз истиқомат қилаётган Тошкент шаҳри жуда гўзал, ростини айтсам, бундан ҳайратда қолдим. Бу ерни мутлақо ўзгача тасаввур қилардим, аммо фикрим ўзгарди. Чиндан ҳайратдаман", деди бугунги ўйинда дубль қайд этган футзалчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика