Latest news

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  12 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор News

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини қайси мамлакатда давом эттиради?

Якунланган мавсум "Тобол" сафида Қозоғистон чемпиони бўлган Игорь Сергеев айни пайтда эркин агент бўлиб турибди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Сергеевга Россиянинг "Химки" клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бу борада аниқ маълумот олиш учун футболчининг агенти Рўзимурод Усмоновга мурожаат қилдик:

"Бугунги кунда Игорь Сергеевга "Химки" клубидан қизиқиш бўлаётгани рост, аммо бу вариантни фаворит танлов дейиш қийин. Ҳужумчига Польша ва Жанубий Корея клубларидан аниқ таклифлар бор. Қатар масаласида иш олиб борилмоқда. Тез орада энг мақбул вариантни танлаймиз", - дейди Сергеевнинг агенти championat.asia сайтига.

Маълумот учун, Сергеев Қозоғистон чемпионатида 11та гол уришга эришди. Тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз учинчи ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Transfermarkt талқинига кўра, Қозоғистон чемпионатининг 2021 йил учун рамзий жамоасидан ўрин олди.

Қуйида Игорь Сергеевнинг 2021 йилдаги голлари жамланган видеони томоша қилиш мумкин: 



Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика