Latest news

17:15Про лига. "Олимпик" - "Локомотив" (онлайн натижа)  0 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  0 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  2 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  37 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим" News

Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"

Суперлиганинг 18-туридан жой олган "Динамо" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Қайғули хато ҳеч қандай хавф йўқ пайтда голга олиб келди. Ҳакамларга ўйин борасида жуда кўп саволлар бор. Ҳозир қизишган пайтимда бу ҳақда гапирмайман. Умид қиламанки, ҳакамлар қўмитаси ёки тегишли идора бу масалани кўриб чиқади. Ёки аниқлайди. Ёки аниқламайди, билмайман. Жуда жиддий саволлар мавжуд. Ўйинимизда баъзи хатолар бўлди, айниқса, ўтказиб юборилган гол асосий хатомиздир. Ўйинни тўлиқ назорат қилаётган эдик. Охирида гол урганимиз яхши бўлди, гарчи дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу жуда ачинарли. ОКМК билан бўлгани каби, бугун ҳам ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Шунчки тўп дарвозага киришни истамади.

"Пахтакор-79" – катта йўқотиш. Одатда биз ҳар йили хотира маросимига қабристонга борамиз. Мен академияда таҳсил олаётганимдан бери деярли ҳар йил хотирлаш маросимига борардим. Бугун шунчаки ўйин бўлгани учун, барча уларни ёд этишни ифодалсйдиган футболкаларда майдонга чиқди. Мониторда улар тўғрисидаги кадр кўрсатилди. Яна нимани айтишим мумкин? Жуда ачинарли, мен бу тарихни севаман, уни ҳеч қачон унутмаслик керак, академиядаги ёш футболчиларга ҳам буни сингдириш керак. Буюк "Пахтакор" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим", деди 32 ёшли футболчи.

ИНТЕРВЬЮ ВИДЕОСИ

Rating: +8   

Comments

+3   
12 aug 14:20:52
JUVE & LIV
Пахтакор машғулотларда стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича анча ишлаши керак, барча урунишлар таваккал бўлаяпти ранг-баранглик йўқ, жарима майдонига берилаётган паслар хам фақат тепадан биронтаси ўхшамаяпти, янглик йўқ, Алижонов қанотда хар қанча кучли бўлмасин дарвозага тўғри тепишни ўрганиши керак доим юқорига тепади !!! легионерлар масаласида яхши мураббий бўлса хаммасини ўйнатса бўлади.
-2   
12 aug 15:25:00
Azizxon Sodiqxojayev
Афсус пахтакор бу йил хам чемпион бўлаолмаслиги тобора аниқ бўлиб боряпти.
Аслида клуб сиёсати хам шундан иборат тузиляпти. Мақсад иқтироларни командага жалб қилиб, уларни реклама қилиб, харидор топиб пуллаш. Жамоавий ўйин шакллантириб натижага эришиш бош мақсад эмас. Ўйинчиоар индивидуал характер орқали ўзларини нимага қодирликларини исботлаш учун майданга чиқишяпти
-2   
12 aug 13:33:54
Abduvaxob Madaliyev
Игоржон ана шунака хакикат жуда аччик булади. Угай даданг Бабаян Билан килган кингирликларинг олдида булар Бир заррача холос бунакасини Хали куп курасан. Буниси Хали холва. Йук жойдан пенальтиларни уялмасдан тепгансан. Бутун Узбекистан курган Пахтакорни кингир ишларини. Шунака ёмон ачиштиради.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика