Latest news

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  2 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман" News

"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"

"Акрон" бош мураббийи Заур Тедеев "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

– Нега ўзбек Абдуқодир Ҳусанов 20 ёшида "Манчестер Сити"да ўйнаяпти, бизда эса ундай марказий ҳимоячи йўқ?

– Бу айнан мураббий меҳнатининг натижаси. Мен улуғ Анатолий Иванович Юревич, устозимни яхши биламан. У бу болани Белявский билан бирга "Энергетик-БГУ"га олиб борди ва уни бутунлай янги даражага олиб чиқди, тайёрлади. "Алания" бош мураббийи бўлиб ишлаган давримда Ҳусановни биринчи марта видеода кўриб, "бўлажак ван Дейк ўсиб бормоқда", дегандим.

– Қўйсангиз-чи...

– Ростан. Бу қисман ҳазил сифатида айтилганди, лекин йигитча ҳақиқатан ҳам менда кучли таассурот қолдирганди. У буюк футболчи бўлиб етишиши мумкин деб ўйлагандим. Юревичнинг йигитларга бўлган муносабатини билиб, Абдуқодирда "отиш" қобилияти борлигини тушунгандим. Улар болани тарбиялаб, яхши ҳолатда "Ланс"га, кейин эса "Манчестер Сити"га сотишди. Мана ҳақиқий намуна. Бу ерда асосий нарса футболчига индивидуал ёндашишда эди. Биз ҳам худди шундай қилишимиз керак. Ўйинчини олиб, уни муайян вазифага тайёрлаш зарур. Футболчиларни муаммолари ва камчиликлари билан бирга яхши кўриш керак.

20 ёшли Ҳусанов 20 январь куни 45+5 млн евро эвазига "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтганди. Ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида 6 ўйинда 1 та гол урди ва жамоада февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлиб учун курашмоқда. 

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика