Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  8 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  22 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Ҳожимат Эркинов: "Терма жамоада машғулот ўтказиш менга катта тажриба беради" News

Ҳожимат Эркинов: "Терма жамоада машғулот ўтказиш менга катта тажриба беради"

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Кеча миллий жамоамиз Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши майдонга чиқди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг миллий терма жамоага илк бор таклиф этилган Ҳожимат Эркиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Машғулотлар яхши кетмоқда. Барча футболчилар бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Ҳар бир кунги машғулот кўтаринки кайфиятда ўтмоқда десам муболаға бўлмайди. Уйда ўтирган эдим, кеч бўлиб қолганди, ЎФА расмий сайтида терма жамоага чақирилганлар рўйхатида исмимни кўриб қолдим. Миллий жамоадан таклиф олиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Албатта, миллий жамоа билан машғулотларда иштирок этиш менга катта тажриба ва малака ошириш имконини беради. Ҳали ёшман, ўрганишим керак. Вадим Абрамов ҳақида фақат ижобий фикр билдиришим мумкин. Яхши инсон ва яхши мураббий",- дейди АГМК футболчиси Ҳожимат Эркинов. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика