Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  40 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф" News

Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф"

"Пахтакор" Coca-Cola Суперлига 4-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди.

Беллашув ниҳоясига етганидан кейин "шерлар" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркиновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Ўйин яхши бўлди. "Навбаҳор"дан ҳар жабҳада устун эдик. Шу туфайли якунда ғалаба қозондик.

- Ўйиннинг асосий вақти тенгкурашлар остида ўтгандек туюлди. Агар гол урилмаса, дуранг сиз учун қониқарсиз натижа бўлармиди?

- Марказий ўйинларда фақат сафарда ўйнаётган томонни 1 очко қониқтириши мумкин. Биз бугун фақат 3 очко учун майдонга чиққандик. Бу бевосита ўйинда ҳам кўринди.

- "Пахтакор" вингерлари доимий тарзда қанотларни алмаштириб ўйнашади. Ҳожимат Эркиновга кўпроқ қайси қанот қулайроқ?

- Тўғрисини айтсам, катта футболга ўтаётганимда ўзимни чапда қулайроқ ҳис қилардим. Бироқ, "Пахтакор"да ўнг томонга тушириш баробарида қандай ҳаракатлансам, фойдалироқ бўла олишимни уқтиришди. Ҳозир иккала томонда бир хил эркинман. 

- Бугун чемпионликка даъво қилаётган 2 клуб ўзаро тўқнашди. "Шерлар" олтин медаллар учун курашда асосий хавфни қайси жамоадан кутяпти?

- Ҳозирча барча клублар билан тўқнашмадик. Шунга ҳамманинг кучига тўғри баҳо беролмаймиз. Лекин, ортда қолган ўйинлардан хулоса қилсак, энг кучли рақиб "Насаф" эди. 

- "Навбаҳор"дан ҳам кучлироқми?

- Ҳа, мавсумдаги биринчи расмий ўйинлиги учун бўлса керак, Суперкубок баҳси қийинроқ ўтганди.

- "Пахтакор" 4 апрель куни ОЧЛда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рости, ҳали рақибларни жамоа билан таҳлил қилмадик. Бугунгача асосий эътиборимиз "Навбаҳор"га қаратилган эди. Мана, энди ОЧЛ ҳақида ўйлашни бошласак бўлади.

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика