Latest news

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ" News

Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"

"Хоразм" - "Бухоро" (1:4) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Ўйинни яхши бошладик. Чемпионатни ҳам яхши бошладик. Ўйин принципиал эди. Таркибимизда аввал "Бухоро"да ўйнаган футболчилар бор эди. Улар ҳаддан ортиқ ғалабани истаб юборишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Мухлислардан узр сўрайман. Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Чунки вақт кам. Чемпионат энди бошланмоқда.

- "Хоразм" ҳисобда ортда борганда ҳам яхши ўйнади. Вазиятларни голга айлантиришда нима етишмади?
- Биринчи таймда ўйин борасида устунлик бизда эди десак ҳам бўлади. Лекин бир йўла 4-5 нафар футболчи ўйинни "ташлаб" юборса, қийин бўлади. Имкониятларимиз ҳам бўлди. Футболни комбинацион тарзда ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски таблодаги ҳисоб 1:4 кўринишига келиб қолди. Ўз майдонимиздаги ўйинда имкониятни бой бердик. Гарчи, бу нейтрал майдонда ўтаётган бўлса ҳам. Бу аламли. Буни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз.

- "Хоразм"нинг Суперлигада қатнашиши нисбатан кечроқ аниқ бўлди. Ўз-ўзидан жамоада янги футболчилар билан шартнома тузиш имконияти пасайди. Бу сизга қай даражада қийинчилик туғдирди?

- Мураббий доимо яхши натижаларни истайди. Лекин биз бу борада бироз кеч қолдик. Умуман олганда жамоанинг 70 фоизини алмаштирдик. Ҳали ишлайдиган жойларимиз бор. Аммо жисмоний томонлама муаммолар йўқ. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз ютқазган ҳолатда ҳам фэйр-плейга амал қилиб юбордик. Бу ҳам ортиқча бўлади баъзида.

Футболчилар ёмон эмас, аста-секин бир-бирларини тушуниб боришмоқда. Жамоа шаклланмоқда ва бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади", - деди Фузайлов. 



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика