Latest news

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  24 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  413 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Гвардиола 5:0 га қарамай, “Ман Сити” футболчиларини танқид қилди News

Гвардиола 5:0 га қарамай, “Ман Сити” футболчиларини танқид қилди

ЕЧЛ 1/8 финалида “Манчестер Сити” сафарда “Спортинг”ни тор-мор (5:0) этди ва чорак финал масаласини деярли ҳал қилди.

Учрашувдан кейин “шаҳарликлар” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Баъзи футболчилар одатдагидан кўра ёмонроқ ўйнашди, тўпни осон йўқотдик. Шу билан бирга бугун жуда совуққон ҳаракат қилдик.

Дастлабки 7 дақиқаликда “Спортинг” қанчалар яхши эканини кузатдик. Менга ишонинг жамоалар ўртасидаги фарқ 5:0 га тўғри келмайди.

Футболда бир қоида бор: тўп сенда бўлса, уни йўқотмасликка ҳаракат қил, айниқса, осон вазиятларда. Биз эса кўп ҳолларда уни йўқотдик. Бу Европанинг топ жамоаларига қарши ўйинларда содир бўлса, рақиблар қарши ҳужумга ўтиш имконига эга бўлади. Янада кучайишимиз лозим.

“Спортинг” – фантастик жамоа, Португалия чемпиони. Улар қанчалик яхши, ажойиб жамоалигидан хабардорман.

Жуда хурсандман деб айта оламан, чунки кейинги босқичга чиқиш учун катта қадам ташладик. Бироқ, бу эндигина биринчи ўйин. Қойилмақом натижа, лекин чорак финалга йўл олиш учун яна бир учрашувни ўтказиш керак.

Ўйинчилар иш услубимни билишади. Янада ривожланиб боришимиз зарур. Ишонинг, жуда хурсандман, аммо бундан ҳам зўрроқ бўлишга қодирмиз”, дейди испаниялик мутахассис.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика