Latest news

01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  9 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:58А Серия. "Кальяри" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришибди" News

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришибди"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон (1:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин австралияликлар бош мураббийи Грэм Арнольд матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Жуда яхши ўйин бўлди. Йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Биринчи ўрин билан гуруҳни якунладик, энг муҳими шу эди. Энди кейинги босқич ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Австралиянинг учта ўйиндаги ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Яхши ўйин ўтказдик. Кўпчилик ўйинимизни тушунмай ҳар хил гаплар айтмоқда. Танқид қилаётганлар фақатгина тўртта ўйинчимизда Осиё кубогида тажрибаси борлигини билишмайди. Қатардаги Жаҳон чемпионатидан сўнг таркибимизга 12 нафар янги ўйинчи қўшилди. Бу катта рақам. Биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.

- Нимчорак финалдаги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз. Битта ўйинда барчаси ҳал бўлади. Ҳозирги пайтда рақибларимиз аниқ эмас. Бизда уч хил вариант бор, биз учала гуруҳни ҳам кузатиб боряпмиз.

- Австралия бугун ҳам рақиб дарвозасига фақат битта аниқ зарба йўллади. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, шундай бўлди. Бироқ бугун яхши комбинациялар амалга оширдик. Ҳужумлар қилдик, аммо вазиятни якунлайдиган ўйинчи етишмади. Осиё кубогидаги барча ўйинларимизда охирги нуқтани қўядиган футболчи камлик қилмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш футболчининг индивидуал маҳоратига боғлиқ.

- Ўзбекистон ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлиги маълум эди. Бундан олдин уларнинг АҚШ ва Мексика билан ўйинларини кўргандим. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Ўзбекистон футболга катта инвестиция киритмоқда. Рақибнинг бугунги таркибига аҳамият берсак, уларнинг кўпчилиги маҳаллий чемпионатда ўйнашларини кўриш мумкин. Бизда эса фақатгина тўртта футболчи маҳаллий чемпионатда тўп тепади.

- Австралия бугун турнирдаги биринчи голни ўтказиб юборди. Ўзбекистон терма жамоаси бу голни уришга лойиқ ўйин кўрсатдими?

- Бугун иккала жамоада ҳам бироз чарчоқ бор эди. Ўзбекистоннинг ўйини мақтовга лойиқ. Улар охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришишгани бугун сезилди . Ўзбекистон келажакда Осиё кубогида катта натижалар қайд этишига ишонаман. Уларга ўйин учун раҳмат айтаман.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика