Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Гар ўтлоққа қўйсанг оёқ, калланг кетар шу ондаёқ!" Катанец Ўзбекистон терма жамоаси билан илк машғулотни ўтказди News

"Гар ўтлоққа қўйсанг оёқ, калланг кетар шу ондаёқ!" Катанец Ўзбекистон терма жамоаси билан илк машғулотни ўтказди

Бугун, 28 август куни словениялик Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади.

"Бунёдкор" академияси майдонида ўтган машғулотда 16 нафар футболчи қатнашди. Кеча Россия премьер-лигасида дебют қилган ИброҳимҲалил Йўлдошев индивидуал тарзда Иан Катанец қўл остида тикланиш машғулотини ўтказди. Уч нафар посбон билан Ниҳад Пейкович ишлади.

Бугунги машғулотларда қатнашган футболчилар: 
Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Элдорбек Суюнов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Нижний Новгород", Россия), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достонбек Турсунов ("Чуцин Лифан", Хитой).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Хожимат Эркинов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор").

Ҳужумчи: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон).


Қуйидаги футболчилар ҳали терма жамоа йиғинига қўшилишмаган: Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Акмал Мозговой ("Насаф"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Насаф").

"Насаф" эртага Суперлигада "Навбаҳор" билан ўйнайди ва шундан кейин футболчилар терма жамоа ихтиёрига қўшилишади.


Бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилинг: ФОТОГАЛЕРЕЯ




Бугунги машғулотдан тўлиқ фотогалереяни томоша қилинг: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика