Latest news

14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  2 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  5 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  9 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1

Гана термасининг собиқ футболчиси футбол ўйини вақтида вафот этди News

Гана термасининг собиқ футболчиси футбол ўйини вақтида вафот этди

Албаниянинг "Эгнатия" жамоаси футболчиси Рафаэль Двамена футбол учрашуви вақтида ҳушини йўқотди ва вафот этди.

У шу куни 28 ёшда бўлганди.

Футболчи "Партизан"га қарши ўйин вақтида юраги ҳуруж қилиб қолди ва тезда касалхонага олиб кетилди. Бироқ ганаликни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Немис матбуоти хабарига кўра, Дваменада олдин ҳам юраги билан муаммолари бўлган. 2020 йилда унинг юрагигга дефибриллятор ўрнатилганди. Бироқ бу 2021 йилда унинг хушидан кетиб қолишидан қутқариб қололмаганди.

2020 йилда Дваменага шифокорлар футбол ўйнаш ҳаёти учун хавфлилигини ва буни якунлаш кераклигини айтишганди. 2022 йилда футболчи ўз ташаббуси билан дефибрилляторни олиб ташлаганди.

"Бу технологияга ишонмайман, жуда хавфни масъулиятимга оляпман. Агарда нимадир бўлса, ўзимнинг айбим бўлади", - деганди ўшанда ганалик футболчи.

Дваменанинг вафоти сабабли Албанияда дам олиш кунларидаги барча ўйинлар бекор қилинди.

Рафаэль Гана термасида 9 ўйин ўтказган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика