Latest news

19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1

24 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари News

24 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 24-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" бу турда ўйиндан олдин фаворит дея эътироф этилган ОКМК билан Олмалиқда рўбарў келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу муваффақиятли баҳсда қўқонликлар посбони Азизхон Исақовнинг ўрни беқиёс. 24 ёшли дарвозабон учрашув давомидаги муносиб ҳаракатлари билан эсда қолди, 1-2 вазиятда жамоаси жонига ора кирди. Championat.asia ижодий гуруҳи ўзаро муҳокамалардан сўнг Исақовни жнг яхши деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 24-турнинг энг яхши мураббийи – Баҳром Ҳайдаров ("Қўқон-1912")

Қўқонликлар ушбу турда Олмалиққа сафар уюштириб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба Баҳром Ҳайдаровнинг ўйин учун танлаган тактикаси ва режаси орқали қўлга киритилди. Унинг шогирдлари финал ҳуштаги чалингунига қадар ҳимояда мустаҳкам тура олди. Ҳайдаров баҳс мобайнида футболчиларига сергакликни йўқотмасликни уқтириб турди ва фаол ҳаракат қилишга ундади. Шундай қилиб, 47 ёшли мутахассис ҳақли тарзда тур мураббийи дея эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши футболчиси – Игорь Сергеев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда меҳмонда "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди (4:0). Шубҳасиз, бу баҳс Ўзбекистон МТЖ форвардининг бенифисига айланиб кетди. У дубль қайд этиб, 1 та голга ассистентлик ҳам қилди. 32 ёшли Сергеев натижани бир ўзи ҳал қилди десак хато бўлмайди. Бундан ташқари, Суперлигадаги голлари сонини 16 тага етказиб, яққол тўпурар бўлиб олганини эътироф этиш жоиз. Шу тариқа, ҳеч бир иккиланишларсиз "қотил" ҳужумчи Игорь Сергеев 24-турнинг энг яхши футболчиси номига муносиб кўрилди.


Championat.asia сайти талқинида 24-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Амир Тўрақулов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, жанговар дуранг қайд этди (2:2). Мазкур ўйиннинг 41-дақиқасида Тўраулов олис масофадан чап оёқда дарвозани нишонга олди, зарба ўта муваффақиятли бўлди ва тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Шу тариқа, ўтган турда бўлгани каби ёш хавбек урган гол яна энг чиройлиси сифатида тан олинди. 


Rating: +5   

Comments

+2   
07 oct 16:28:31
Azim Ismailov
Танловлар тугри аникланган
+1   
07 oct 20:28:46
STENLESS..R
Сергеев нотугри
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика