Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол" News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб бораяпмиз. 

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"

ЖЧ-2000

Мини футбол бўйича тўртинчи Жаҳон чемпионати 2000 йили Гватемалада ўтказилди. 18 ноябрдан 3 декабрга қадар давом этган мундиал тарихда ўзига хос бурилиш ясади. Сабаби, мухлислар янги чемпионни кўришга муваффақ бўлишди. Бразилиянинг гегемонлигига Испания чек қўя олди. "Қизил фурия" 4 йил олдин финалда учралган мағлубият учун финалда ўч олди ва тарихий натижани қайд этди. Россия бу сафар бронза учун ўйинда имкониятни бой берди, Португалия русларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу мусобақани умумий ҳисобда 94179 нафар мухлис бевосита ареналардан кузатиб борди.

Ушбу мундиалда ҳам 4 йил аввалгисида бўлгани каби бразилиялик Маноэль Тобиас энг яхши тўпурарликни ҳам, энг яхши ўйинчи номини ҳам ўзиники қилади. Шунингдек, кейинчалик футзалнинг ёрқин юлдузига айланган Фалькао ҳам айнан Гватемалада Жаҳон чемпионатларидаги дебютини нишонлаган.



ЖЧ-2000, Финал
03.12.2000, "Domo Polideportivo" спорт саройи
Бош ҳакам: Новак Иван (Хорватия)
Мухлислар: 7568

Испания - Бразилия 4:3
Голлар:
Даниэль 2 (пен.), Хави Санчес 20, Хави Родригес 36, 39 - Андерсон 18, Мануэль Тобиас 30, Вандер Кариока 35

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Адева, Орол, Хави Санчес, Хави Родригес, Пауло Роберто, Рикер, Даниэль.

Бразилия: Лавозиер, Андерсон, Андре, Маноэль Тобиас, Фининьо, Шумахер, Индио, Ленисио, Фалькао, Вандер Кариока.

Огоҳлантиришлар: Санти 16, Орол 26 - Ленисио 2, Андерсон 18, Индио 28



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2000
Ўтказилган жойи:
Гватемала
Ўтказилган шаҳарлар: 1 (Гватемала сити)
Ўтказилган санаси: 18 ноябрь - 3 декабрь, 2000 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 94179 (ҳар ўйинга 2354)
Урилган голлар: 302 (ҳар ўйинга 7.55та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 19та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Бразилия
Учинчи ўрин - Португалия
Тўртинчи ўрин - Россия


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика