Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди
30 jan 18:37
News
Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди
Унда "самурайлар" кичик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди ва "D" гуруҳида иккинчи ўринни оладиган Эрон ёки Афғонистон билан тўқнаш келади.
Шуниндек, "A" гуруҳида Индонезия ва Ироқ, "B" гуруҳида эса Таиланд ва Вьетнам 2 тадан ғалабага эришиб, чорак финал йўлланмасини нақд қилди.
Осиё Кубоги
"C" гуруҳи. 2-тур
Тожикистон – Япония 0:3
Гол: Шунта Учимура 18', Каито Ямада 35', Шото Яманака 40'
Тожикистон (дастлабки бешлик): 1.Фируз Бекмуродов, 6.Идрис Ёров, 7.Баҳодир Хўжаев, 13.Бахтиёр Солиев, 14.Дилшод Саломов.
Захира: 2.Нуриддин Жабборов, 3.Абдуқаюм Умаров, 4.Насратшо Исмоилов, 5.Самандар Ризомов, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 9.Муҳаммад Ражабов, 10.Умед Кузиев, 11.Комрон Алиев, 12.Некруз Идиев.
Япония (дастлабки бешлик): 2.Хироши Табучи, 3.Шунта Учимура, 7.Шото Яманака, 9.Такехиро Мотоиши, 10.Шунта Учида.
Захира: 1.Рафаэль Фабио, 4.Кентаро Ишида, 5.Каито Ямадо, 6.Томоки Ёшикава, 8.Изу Рюжи Раи, 11.Казуя Шимизу, 12.Кокоро Харада, 13.Рёто Каи, 14.Юсеи Араи.
Эслатиб ўтамиз, Япония ўтган турда Австралияни 6:2 ҳисобида таслим этган бўлса, Ўзбекистон Тожикистон билан дуранг ўйнаганди (0:0). Бугун Нодир Элибоев шогирдлари Австралияни 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Энди Ўзбекистон 1 февраль куни сўнгги тур доирасида гуруғ ғолиблиги учун Япония билан баҳс юритса, Тожикистон Австралия билан тўқнашади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
САмурайларинга хаммамизни койилимиз