Latest news

23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  4 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  15 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  1 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22

Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди News

Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди

Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган Тожикистон - Марокаш учрашуви бўлиб ўтди.


Жаҳон чемпионати

1-тур. "E" гуруҳи

Тожикистон - Марокаш 2:4

Гол:  9.Отман Боумезоу 1', Отман Боумезоу 29, Самандар Ризомов 33, Софьян Чарраоуи 37, Идрис Раисс Эл Фенни 38, Файзали Сардоров 38,

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Тожикистон (дастлабки бешлик):  2.Фируз Бекмуродов, 5.Самандар Ризомов, 6.Идрис Йоров, 10.Некруз Алимаҳмадов, 11.Комрон Алиев,

Захира: 1.Нуриддин Жабаров, 3.Абдуқаюм Умаров, 4.Насратшо Исмоилов,, 7.Баҳодур Хожаев, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 9.Файзали Сардоров,  12.Умед Кузиев, 13.Бахтиёр Солиев, 14.Дилшод Саломов.

Бош мураббий: Пайрав Воҳидов (Тожикистон).

Марокаш (дастлабки бешлик): 1.Абдулкарим Анбиа, 3.Эл Айен Анас, 9.Отман Боумезоу, 10.Софьян Эл Месрар, 14.Идрис Раисс Эл Фенни.

Захира:  2.Анас Эл Аййане, 4.Муҳаммад Камол, 5.Отман Элидрисси, 6.Софьян Борите, 7.Исмоил Амазал, 8.Софьян Чарраоуи,  11.Холид Боузид, 12.Муҳаммад Черидоу, 13.Юссуф Бенселлам,  

Бош мураббий: Ҳишам Дгуиг (Марокаш).


Учрашув якунланди. Якуний ҳисоб 2:4.

39. ТАЙМ-АУТ!!!! Марокаш терма жамоаси танаффус қилишга қарор қилди. 

38. ГОООЛЛЛЛ!!!! Файзали Сардоров ҳисобни қисқартирди.

38. ГООЛ!! Марокашлик Идрис Раисс Эл Фенни ҳисобни йириклаштирди. Ҳисоб 4:1

38. Ҳакам Идрис Йоровга дастлаб сариқ карточка кўрсатди, 5 сония ўтар ўтмас иккинчи карточка кўрсатилди ва бу автоматик тарзда қизил карточкага айланди.

37. ГОООЛ!!! Тожикистонлик футзалчи ўз дарвозаси яқинида тўпни йўқотди, Софьян Чарраоуи эса бундай хатони кечирмади ва гол урди.

36. Тожикистон дарвозабони омадини ҳужумда синаб кўрди, лекин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

34. Марокашлик футзалчи кучли зарбаси билан дарвоза тўсинини нишонга олди.

33. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Самандар Ризомов ҳисобни қисқартирди.

32. Икки жамоа ҳам бирга-бир вазиятга эга бўлишди, аммо дарвоза тўсини ва рақиб дарвозабони ўз жамоалирини қутқаришди.

31. ЗАРБАААА!!!! Муҳаммаджон Шарипов дарвозабонни алдаб ўтиб, устун ва тўсин тўсишмасини пойлади. Қайтган тўпга эса, Файзали Сардоров ноаниқ зарба берди.

29. ГОЛ!!! Марокашлик футзалчи Отман Боумезоу қарши ҳужумда рақибларни кечирмади ва бош қолган дарвозага тўпни йўллаб қўйди. Ҳисоб 2:0

28. Дилшод Саломовдан хавфли зарба.

27. СЕЙЙЙВ!!! Фируз Бекмуродов бирга-бир вазиятда ўз жамоасини қутқарди.

27. Тожикистон терма жамоаси хавфли жарима зарбасига эга бўлди.

26. СЕЙЙЙВ!!! Марокашлик дарвозабон яна бир маротаба сейв қайд этди.

25. Тожикистон терма жамоасининг 11 рақамли футзалчиси Комрон Алиев қулай вазиятдан зарба берди, аммо дарвозабон ўз урнида.

24. Тожикистон хавфли вазият ярата олди, аммо марокашлик дарвозабон ўз ўрнида.

23. Марокаш футзалчиси Софьян Эл-Месрар рақиб дарвозасига томон зарба йўллади, аммо зарба ноаниқ чиқди.

22. Тожикистон терма жамоаси ҳужумга ўтишни бошлади, аммо ҳужумлар зарба билан якун топмаяпти.

Ҳакам ҳуштагини чалди ва иккинчи бўлим бошлангани эълон қилди.

20. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Тожикистон кичик ҳисобда Марокашга имкониятни бой бермоқда.

20. Қандай имконият? Рақибнинг хатосидан сўнг тожикистонлик футзалчи Бахтиёр Солиев қулай вазиятга чиққанди, аммо у берган зарбани дарвозабон қайтарди.

19. Биринчи тайм сўнгида Марокаш активлашди.

18. Тожикистон гол уришга интилмоқда, Марокаш эса қарши ҳужумлардан ўз омадини изламоқда.

Дарвоқе, ўйинни икки аёл ҳакам бошқариб бормоқда:

Биринчи ҳакам: Замбрано Ориана (Венесуэла)

Иккинчи ҳакам: Анелизе Мейр Шулз (Бразилия)

16. Марокашдан яна бир қарши ҳужум. Софьян Эл Месрар ўткир бурчакдан туриб, бўш қолган дарвоза устунини нишонга олди.

15. Марокашдан хавфли қарши ҳужум, аммо Фируз Бекмуродов (Тожикистон) ўз ўрнида.

14. Тожикистон устунликни тўлиқ қўлга олди. Энди гол керак.

12. Зарбаа! Файзали Сардоровнинг (Тожикистон) зарбасини яна Абдулкарим Анбиа (Марокаш) бартараф этди.

10. Зарбаааа! Идрис Йоров супер зарба йўллади, аммо марокашлик кипер вазиятни бартараф этди.

10. Тожикистон кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда. 

9. Ажойиб сейв! Тожикистон дарвозабони Фируз Бекмуродов рақибнинг кучли ва аниқ зарбасини қайтарди.

8. Тожикистон терма жамоасида ажойиб имконият. Улар томонидан берилган кучли зарбани марокашлик ҳимоячи аранг қайтариб юборди.

5. Ўйин жуда шиддатли кечмоқда. Икки жамоа ҳам кескин курашлардан қочмаяпти. "Ҳумо Арена"да икки жамоанинг мухлислари ҳам талайгина. 

1. ГОООЛ! Марокаш ўйин бошланиши биланоқ ҳисобни очди. Отман Боумезоу  гол муаллифи! Қўшниларимизда вазиятни ўнглаш учун вақт етарли.

1. Ўйин бошланди!

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика