Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

"Футболдаги учта омил, "Пахтакор"да ишончни ҳис қилмагани, Тошкент шеваси туфайли бошқалар унинг устидан кулгани ва Купер ҳақида" - Санъат Шихов билан катта интервью News

"Футболдаги учта омил, "Пахтакор"да ишончни ҳис қилмагани, Тошкент шеваси туфайли бошқалар унинг устидан кулгани ва Купер ҳақида" - Санъат Шихов билан катта интервью

Ўтган мавсумда Суперлига турнир жавдалида тўртинчи ўринни эгаллаган Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоаси кўпчиликни эътирофига сазовор бўлганди.

Албатта, жамоанинг 2019 йилгача бўлган натижларини инобатга олганда тўртинчи ўрин максимал натижа ҳисобланарди. Жорий мавсумда совриндорлар қаторидан жой олишни истаган Улуғбек Бақоев шогирдлари мавсумни барқарор ўтказа олишмаяпти. Дастлабки турлардаги мағлубиятлар, рестатрдан кейинги кетма-кет ғалабалар, кутилмаган мағлубиятлар, йўқотилган очколар жамоанинг зарарига ишламоқда десак муболаға бўлмайди. Биз шу сабаб жамоанинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов билан катта интервью ташкил қилдик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Ўтган мавсумда сизни АГМК жамоаси сафида кўрган эдик, ўйинларингиз, ҳаракатларингиз чакки чиқмаётган эди. Жорий йил бошида эса кўплаб жамоалардан таклифлар бўлганига қарамасдан якунда "Суғдиёна" варинатида тўхталдингиз. Жиззахликларнинг чорловини қабул қилишингизга бевосита Улуғбек Бақоев сабабчи дея оламиз. Чунки, ушбу мутахассис қўл остида 2017-2018 йилларда "Бухоро"да бирга ишлагансиз...

- Тўғри, "Суғдиёна"га мураббийнинг таклифи билан келдим. Барибир футболда мураббийнинг ишончи кўп нарсага боғлиқ. Бу билан АГМКда менга ишонч билдиришмади деган фикрдан йироқман. У ерда ҳаммаси кўнгилдагидек эди. Бироқ, ўтган мавсум охирида жамоамни ўзгартириш қарорига келгандим. Шу пайт "Суғдиёна"дан таклиф тушди ва уни қабул қилдим.

- "Суғдиёна" жамоасининг жорий йилги мавсумни барқарор ўтказа олмаётганига қандай омилларни сабаб сифатида кўрсата оласиз?

- Футболда савия муҳим. Шунингдек инсонни ўзига бўлган ишончи юқори бўлиши керак. Барча жамоани ютса бўлади. Бу иложсиз нарса эмас. Бунинг учун биринчидан ўйинга тўғри муносабат, иккинчидан кўп югуриш, учинчидан эса рақибга ҳурмат. Шу учта омил кўп нарсани ҳал қилиб беради. Биз мағлуб бўлган ўйинларимизда юқоридагиларни қайси биридир етишмади. Кимнидир ҳурмат қилмадик, қайсидир жамоа билан баҳсда кўп югурмадик.

- Жамоа мағлуб бўлган учрашувларда ҳам кураш олиб борди, ўйнади. Лекин, футболда муҳими натижа устувор саналади...

- Сиз шунақа ўйлашингиз мумкин. Бизга ҳам энг муҳими ғалабани қўлга киритишдир. Аммо, футбол ўз жозибасини йўқотмаслиги керак. "Суғдиёна" ҳали тўлиқ ўз ўйинини кўрсата олгани йўқ. Жамоамизни потенциали юқори. Буни фақат майдонда исботлаш керак, холос. 

- Улуғбек Бақоев сиз учун қандай мураббий? Майдонда ва майдон ташқарисида...

- Сиз буни тасаввур қила олмайсиз. Майдонда қай даражада қаттиққўл ва талабчан мураббий бўлса, ҳаётда буни тескариси, ўта босиқ инсон. Улуғбек ака ютқазишни истамайдиган ҳалол мураббий. Олдиндан гапиришни ёмон кўраман. Бироқ, келажакда Ўзбекистондаги энг яхши уч нафар мураббий аниқланса шуларни биттаси Улуғбек Бақоев бўлади. Уларга омад тилайман.

- "Суғдиёна" ўтган мавсумда ОЧЛга чиқишга жуда яқин келганди. Лекин, тўртинчи ўрин билан кифояланди. Албатта, 2020 йилги мавсумда жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани табиий. Бироқ, айни пайт йўқотилаётган очколар кузга бориб панд бермасмикин...

- Албатта, қимматга тушиши аниқ. Ҳали кўп нарсани ўзгартиришга имконимиз бор. Худо хоҳласа ўзимизга керакли бўлган очколарни жамғара оламиз. Бунинг учун ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак. 


- Суҳбатимизни катта футболдаги фаолиятингизни бошлаган дамларингизни бироз ёдга олган ҳолда давом эттирсак. Аксарият мухлисларга "Пахтакор" жамоасидаги ўйинларингиз орқали танилгансиз. Ушбу жамоада муваффақиятли тўп тепиб кета олмаганингиз нималарга боғлиқ? Таркибдаги рақобатми ёки мураббийларни ишончсизлигими?

- "Пахтакор"га келганимда жуда ёш эдим. Кўп нарсаларни тушунмасдим. Мен ўша пайт юлдузларга тўла жамоага келганман. Балки, ўз устимда кўп ишламагандирман. Яхши ўйнаган пайтларимда ҳам жамоа бошлиғи Самвел Бабаяндан тузукроқ гап эшитмасдим. Ишонч футболчи учун жуда муҳим. Мен "Пахтакор"да шу ишончни ҳис қилмаганман. Шу вақтгача жуда кўп иқтидорли болларни кўрдим. Лекин, мураббий ишонч билдирмагандан кейин футболдан кетишди ёки паст савияда ўйнаб фаолиятини тугатди. 

- Биламиз, сизни жуда ёш аниқроғи ҳали бола бўлган пайтингизда Аҳмад Убайдуллаев Хоразм футбол мактабидан Тошкентга олиб келган. Демак, сизни мазкур мутахассис футболчи сифатида кашф қилди дея оламизми?

- Аҳмад ака Тошкентга олиб келганларида 12 ёшда эдим. Бошида жуда қийналганман. Катта акам Ибратдан ҳар куни уйга кетказиб юборишини сўрардим. Тўғриси Тошкент шевасида гапиришни билмасдим. Кўп боллар устимдан куларди. Кейинчалик бунга кўникдим. Ўша пайтда болаликдан бирга катта бўлган боллардан Иван Нагаев, Суннатилла Мамадалиев билан ҳамон қадрдон дўстмиз. Аҳмад акага катта раҳмат айтаман. У инсон бизни нафақат футболчи сифатида, балки, ҳаётда ҳар қандай вазиятда эркак бўлиб гапига жавоб берадиган, лавзида тура оладиган инсон бўлишимизни ўргатганлар. Умрлари узоқ бўлсин. 

- Терма жамоага илк маротаба чақирилишингиз Уругвай билан ўйинга тўғри келган. Кавани, Суарес каби юлдузларга тўла терма жамоага қарши ўйиндан қандай таассуротлар қолган, ҳиссиётлар қандай бўлган? Лекин, бизникилар Темур Кападзе бошчилигида голгача жуда яхши ўйин намойиш этишганди...

- Буни унутиб бўлмайди. Берилган имконият учун Темур Кападзега миннатдорчилик билдираман. Ўша кеча ёмон ўйнамаганмиз. Савиямиз қандай эканлиги билиниб қолган. Қанақа маънода? Уругвай яратилган ҳар битта 10 фоизлик имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетган. Шуни савия дейишади. Буни машғулотларда ўргана олмайсиз. Бу туғма бўлади. Улар голни ҳис қиладиган, олдиндан сеза оладиган ёш футболчиларни топиб янада такомиллаштиришади. Бизда эса тескариси. Голни ҳис қиладиган иқтидорли ҳужумчиларни уриб, сўкиб бор қобилиятини ҳам йўққа чиқаришади. Шунинг учун болалар мураббийларидан илтимос қилган бўлардим, футболчиларни эркин ўзи истаганча ўйнашга кўниктиришсин. Футболчиларни кичкиналигидан рамкага солиб қўймаслик керак. 


- Эктор Купер қўл остида қисқа вақт бўлса ҳам машғулот ўтагансиз. Битта учрашувда ҳам иштирок этгансиз. Нима деб ўйлайсиз Куперни олиб келиниши хато қарор бўлмадими? Чунки, унинг услуби ва фалсафаси бугунги замонавий футболга мос келмаслиги аниқ эди. Ҳозир футбол кўпроқ тўп билан муомала қилишни талаб қилади. Ҳаттоки, ҳимоявий тактик ўйинни маромига етказадиган Италия ҳам бундан воз кечмоқда. Умуман олганда аргентиналикни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Ўша дастлабки йиғиндан кейин Купер бизни футболга тўғри келмаслигини тушунганман. Аргентиналик мутахассис ҳақиқатдан ҳам жаҳон савиясидаги, ўз обрўйига эга шахслардан бири. У талаб қилаётган футбол эса эса 2010 йилгача иш берган, холос. Бизининг футбол тўп билан муомала қилишга мослашган, ҳужумкор, тезкор футбол ҳисобланади. Фақат гол ўтказмасликни ўйлаб, битта имкониятни кутиб ётадиган футболга мухлислар рози бўлмаслиги аниқ эди. 

- Хўш, Купердан кейин келган Вадим Абрамов билан биз мақсадимизга эриша оламизми? Абрамовнинг ягона камчилиги муҳим ва керакли ўйинларни бой беришида. Шунингдек, Абрамов бошқарган жамоалар ҳимоя чизиғи билан мақтана олмаган. 

- Мен бу нарсага эътибор берганман. Абрамовни услуби вақт ўтиши билан ўз ҳусусиятини йўқотади. Уни ҳар сафар мукаммалаштириб бориш керак. Биламан, Вадим Карленович "Барселона", Гвардиолани услубидан намуна оладилар. Лекин, Гвардиолани ижрочилари мукаммал. Шунда ҳам унинг услубини ечимини топган жамоалар ортиқча муаммосиз ютиб кетишади. Ким мураббий бўлиши муҳим эмас, муҳими Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши. 

- Энди кўпчилик мухлислар ҳамон 2011 йилги ўйин ва натижани кутишади. Ҳозирги пайт билан у даврни ўртасида фарқ катта. Кўп нарсалар ўзгариб кетган...

- 2011 йилги Осиё кубогида барча футболчилар ўзларининг энг юқори спорт формасида бўлган. Бўлди уни эсдан чиқариш керак. Янги авлодни тайёрлаб бориш лозим. 

Самимий ва мазмунли суҳбат учун ташаккур. Фаолиятингизда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика