Latest news

19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   1 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  1 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  2 18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  2

"Футболда бундай ҳолатлар учраб туради". Бир муддат ҳушини йўқотган Ботирали Эргашев учрашувдан сўнг нималар деди? News

"Футболда бундай ҳолатлар учраб туради". Бир муддат ҳушини йўқотган Ботирали Эргашев учрашувдан сўнг нималар деди?

Олмалиқнинг АГМК клуби Coca cola Суперлиганинг биринчи турида ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари ғалабани тантана қилган бўлсада, ўйин давомида кўпчиликни ҳавотирга солган вазият юзага келди. Мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев 37-дақиқада "Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов билан тўқнашиб кетди. Бунинг натижасида кипер бир муддат ҳушини йўқотди. Кеча "Тезкор Студия"нинг жонли эфирида ушбу ҳолат юзасидан посбон билан алоқага чиқдик ва айни пайтдаги ҳолати билан қизиқдик. 

"Оллохга шукур ҳаммаси яхши. Рақиб футболчиси билан тўқнашувдан кейин шундай вазият юзага келди. Анча ўзимга келяпман. Барчаси жойида. Қўлга киритилган ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Ҳа, "Локомотив" ўйинчиси олдимга келиб одатдагидек кечирим сўради. Бу томондан муаммо бўлмади. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради",- дейди Ботирали Эргашев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика