"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди
26 aug 14:23
News


"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди
"Саутгемптон"нинг ёш вингери Тайлер Диблинг клубдаги рўйхатини расман ўзгартирди ва "Эвертон" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
"Ирислар" матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ёшли англиялик футболчи мерсисайдликлар билан 4 йиллик шартнома тузди. "Эвертон" раҳбарияти "авлиёлар"га Диблинг учун тахминан 50 млн евро тўлаган.
Айтиш жоиз, бунгача ёш футболчига "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Тайлер Диблинг "Саутгемптон" таркибида Англия чемпионатида 33 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 6 та сариқ карточка олган.
Link :
Source : evertonfc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments