Latest news

19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  2 18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  7 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3

Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз" News

Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"

Тез орада футзал бўйича чемпионат учрашувлари старт олади.

"Бунёдкор" футзал клуби бош мураббийи Абдулла Бўриев янги мавсум олдидан кутилмалар, легионерлар, янги жамоалар ҳақида фикрларини билдирди. 


"Хабарингиз бор, футзал федерацияси яна қайтадан ташкил топди. Суперкубок учрашуви ҳам ўзига ҳос ажиотаж уйғотмоқда. Чемпионат ҳам қизғин руҳда ўтади деб ўйлайман. Тўғри, бошида камчиликлар бўлиши мумкин. Лекин жамоаларда иштиёқ юқори. Клубларга талаблар қўйилди, легионерлар кўпайди. Деярли ҳар бир жамоада бразилиялик, америкалик легионерлар бор. Бекзод Акмалович айтганларидек чемпионлик учун битта эмас, уч-тўрт нафар жамоа кураш олиб боради. Легионери йўқ жамоалар учун ҳам бу мавсум дарс бўлади. Уларга қараб интилишади, ўзимизни йигитлар бразилияликлар билан куч синашади. Тажриба орттиришади. Чемпионат орқали терма жамоа кучаяди. Рақобат яхшики кучли олтилик учун ким курашиши ҳам ўйлантирмоқда. Олдиндан ҳеч нарса айтиб бўлмайди. 

Янги жамоаларга келсак, СҚБ, "Қизилқум", "Сурхон" муносиб кўрашишини кутмоқдаман. Навоий жамоаси ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни ютиб чиқди. Таркибида ёш футзалчилар бор. СҚБни БМБга асосий рақобатчи сифатида кўрмоқдаман. "Қизилқум" ҳам олтилик учун курашади. Самарқанд жамоаси доим ёш футзалчиларни етказиб келган. Улар сафига бразилиялик легионерлар қўшилди. Шундай экан нима учун "Динамо"дан ҳам яхши иштирок этмаслиги керак? 

"Бунёдкор" ўзи иштирок этиб келаётган барча мавсумларда олтиликка киришга ҳаракат қилиб келган. Бу йил ҳам курашамиз, барча жамоалар билан ўйнаймиз. Таркибимизни ўзагини сақлаб қолганмиз. Шартномалари ҳам амалда. Раҳбарият билан гаплашдикки, иккинчи даврада жамоамизга легионер қўшиб олишимиз мумкин. Бу режамизда бор албатта",- дейди Абдулла Бўриев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика