Latest news

01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  59 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   13 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  6 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1

Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди" News

Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – ОКМК учрашуви арафасида "лочинлар"нинг 26 ёшли дарвозабони Умиджон Эргашев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"ОКМКга қарши кечадиган ўйин томошабоп бўлишига ишончим комил. Боиси, ҳар икки жамоа чиройли футбол намойиш этади. Бўлажак учрашув кескин курашларга бой тарзда кечади деб ўйлайман. 

Чемпионлик йўлидаги курашни давом эттиришимиз учун олмалиқликлар билан бўладиган ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт, чунки фақатгина ютуқ бизни чемпионлик пойгасига қўшилишимизни таъминлайди. Буни жамоамиз аъзолари жуда яхши ҳис қилиб туришибди ва бўлажак баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. 

Мақсадимиз – шанба оқшомида "Марказий" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларга қувонч улашиш. Бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. 

Буни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз", – деди Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – ОКМК беллашуви эртага 20:00 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика