Франция ТЖ собиқ устози: “Гризманн “Атлетико”даги даражасида эмас, Дембеледа эса Месси ёки Роналдудаги каби характер йўқ”
31 mar 2021 20:54
News
Франция ТЖ собиқ устози: “Гризманн “Атлетико”даги даражасида эмас, Дембеледа эса Месси ёки Роналдудаги каби характер йўқ”
Раймон Доменек “Барселона”нинг икки форварди Антуан Гризманн ва Усмон Дембеле ҳақида фикр билдирди.
“Гризманнга қараб, мен аввал таниган футболчини кўрмаяпман деб айтоламан. Уни танимаяпман. У “Барселона”да ҳам Франция термасида ҳам олдинги даражасини намойиш этолмаяпти. У “Барселона” билан шартнома имзолаганидан кейин нимадир юз берган. Бу “Атлетико”да бўлган жангчи эмас.
Дембеле юлдуздек ўйламайди. Унда ғалаба қозониш ва гол уришни хоҳлайдиган Месси ёки Криштиану Роналду каби характер йўқ. Дембелени сотмаган бўлардим, у ҳали ҳам ажойиб футболчига айланиши мумкин. Унда барча фазилатлар бор, у жуда тезкор, иккала оёқда ҳам яхши ўйнайди. У ҳамма нарсага қодир”, дейди 69 ёшли мутахассис.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments