Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди News

"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди

Флориан Вирцнинг агенти Фолькер Штрут ўз мижозининг келажакда Мадриднинг "Реал" клубига ўтишини исташини маълум қилди.

У ёздаги трансфер ойнаси вақтида қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

Алонсо билан суҳбат:

Агентнинг сўзларига кўра, Вирцнинг трансфери бўйича "Ливерпуль" ёки "Бавария" вариантлари муҳокама қилинаётган пайтда, у Хаби Алонсо билан боғланган:

"Мен Хаби Алонсога қўнғироқ қилиб: "Сен "Байер"даги йигитни ўзинг билан "Реал"га олиб кетишинг керак", дедим. Хаби эса: "Буни менга эмас, "Реал" президенти Флорентино Пересга айт", деб жавоб қайтарди".

Пересга ёзилган хабар:

Шундан сўнг Штрут Мадрид клуби президентига тўғридан-тўғри мурожаат қилган:

"Қадрли Флорентино, мен сенга кўп марта айтганман: менда сенга тавсия қиладиган ажойиб ўйинчи бор. Флориан Вирц дунёдаги ҳар қандай жамоани кучайтира олади".

Перес агентга миннатдорчилик билдириб, уни бош директор Хосе Санчесга йўналтирган. Бироқ Мадриддан ҳеч қандай расмий таклиф тушмаган ва ёзда германиялик ярим ҳимоячи "Ливерпуль" сафига бориб қўшилган эди.

Нима учун ўхшамади?

Агент бунинг сабабини молиявий ҳолат ва жамоадаги рақобат билан изоҳлади:

"Ўша йили жамоа таркиби ва бюджети сабабли вақт ноқулай эди. Ҳатто "Реал"нинг ғазнаси ҳам доим тўла бўлавермайди. Лекин мен ҳали ҳам Флориан қачондир шу жамоада ўйнашига умид қилиб қоламан", — деди Штрут.

Кўринишидан, келажакда германиялик иқтидор эгасини "Қироллик клуби" сафида кўришимиз эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб турибди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика