Latest news

16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  6 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7

Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш" News

Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш"

"Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида ўтган кетма-кет иккинчи учрашувда ғалабани тантана қилди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Coca Cola Суперлига 6-турида Термизнинг "Сурхон" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳужумчиси, ўйиндаги биринчи гол муаллифи Филип Раевац фикрларини билдириб ўтди.

"Ўз майдонимизда тўп тепишимизга қарамасдан осон ўйин ўтказмадик. Ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ эди. Бундай шароитда футболчиларга осон бўлмайди. "Сурхон" жамоаси ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Уларга нима бўлаётганига тушунмаяпман. Рақиб сафида тажрибали ва маҳоратли футболчилар етарлича.

Карантиндан сўнг яхши спорт формасига кириб бормоқдамиз. Албатта, гол уриб ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бизга бир мунча осон бўлди. Босим йўқолди. Керакли ғалабани қўлга киритдик. Ишлаб олган уч очкоимиз ғалаба учун ташланган навбатдаги қадамдир. Биз ўз майдонимизда кечадиган барча ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. 

Кейинги турдаги рақибимиз Муборакнинг "Машъал" жамоаси. Улар ҳам ўйин услуби жиҳатдан "Сурхон"га ўхшайди. Насиб қилса яна ғалаба қозониб турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиб оламиз деган умиддаман",- дейди Филип Раевац.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика