Latest news

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади! News

ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!

Футбол оламида вақт чўзиш ва ўйин темпини атайлаб туширишга қарши янги чора кўрилмоқда.

ФИФА жароҳат туфайли тиббий ёрдам олган футболчилар учун махсус чеклов жорий этишни таклиф қилди.

Янги қоиданинг мазмуни:

Агар футболчи майдонда тиббий ёрдам олса, у майдонга қайтиш учун камида бир дақиқа кутиши шарт бўлади. Бу ҳақдаги қарор шанба куни Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (IFAB) йиллик йиғилишида расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Нима учун айнан бир дақиқа?

Дастлаб ФИФА декабрь ойида бўлиб ўтган Араб давлатлари кубогида икки дақиқалик чекловни синовдан ўтказган эди.

Бироқ бу таклиф "кескин қаршиликка" учради. Кўпчилик икки дақиқалик камчилик жамоа учун гол ўтказиб юбориш хавфини ҳаддан ташқари ошириб юборишини таъкидлади.

Компромисс сифатида бир дақиқалик вариант танланди.

Истисно ҳолатлар кимлар учун?

Янги қоида ҳаммага ҳам тегишли бўлмайди. Қуйидаги ҳолатларда футболчи майдон ташқарисида кутиши шарт эмас:

Агар рақиб футболчисига ушбу қўполлик учун сариқ ёки қизил карточка кўрсатилган бўлса.

Дарвозабонлар жароҳат олса.

Пенальти тепиши керак бўлган футболчига тиббий ёрдам керак бўлса.

Хавотирлар борми?

Мутахассисларнинг фикрича, бу қоида ҳақиқатдан ҳам жароҳат олган футболчиларни ноҳақ жазолаб қўйиши мумкин. Аммо атайлаб вақт чўзувчи "симуляторлар"га қарши бу энг самарали восита бўлиши кутилмоқда.

Rating: +10   

Comments

+1   
23 feb 22:07:52
Elyorbek Mavlonov
Haqiqiy jarohat olgan futbolchiga umuman bu yangilik taʼsir qilmaydi chunki shundoq ham haqiqiy jarohatga 3 4 daqiqa ketib qoladiku
+1   
23 feb 21:20:17
Burhonbek Abdumo'minov
Arablar qiynalib qoladiyu
   
23 feb 22:54:17
U.S.A
Vinisius Junior qoidasi
   
23 feb 21:27:54
Soccerland777
Reply to comment by Burhonbek Abdumo'minov
Arablar qiynalib qoladiyu
Hozir superligadagi oʻyinchilarimizni oldida arablar ip esholmay qolgan))
   
23 feb 20:56:55
Азат Ерназаров
1 минут ка 5 минут килиш керак.
Сатик олган футболчи 15 минут уйгамай туриш керак.
   
23 feb 20:47:33
Жамшид Jamshid
Бизникилар на у́хшаб 1 млн дан жарима ку́йсин фифа хам пуллик жарим ку́ймиди
   
23 feb 20:42:40
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Жуда тўғри қарор қабул қилишибди, ҳақиқатдан хам жароҳат олган футболчи муолажа қилиб майдонга қайтариш учун 1,5- 2 дақиқага яқин вақт керак бўлади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика