Latest news

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  1 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  82 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

ФИФА президенти: "Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин. 100 йил аввал 40 та давлатда футбол ўйнашарди, ҳозир 200 дан ортиқ" News

ФИФА президенти: "Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин. 100 йил аввал 40 та давлатда футбол ўйнашарди, ҳозир 200 дан ортиқ"

ФИФА президенти Жанни Инфантино Европа чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш имконияти борлигини айтди.

"Аввалига шуни айтмоқчиманки, жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш менинг таклифим эмас. ФИФА Конгресси аъзоларининг 88 фоизи, жумладан, аксарият Европа давлатлари бундай ислоҳотнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун овоз берди.

Биз жиддий тадқиқот олиб бордик, спорт нуқтаи назаридан жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳолатда терма жамоалар учун ўйинлар камроқ бўлади, аммо эмоцияларга бой ўйинларга кўпроқ гувоҳ бўламиз. Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин.

Италия жаҳон чемпионатларида тез-тез ўйнайди ва бу турнир спорт нуқтаи назаридан мамлакатга кучли таъсир ўтказади. Аммо кўпгина мамлакатларда бундай имконият йўқ, чунки турнирда бор-йўғи 32 та жамоа иштирок этади.

100 йил муқаддам жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши қарор қилинган эди. Ўшанда футбол фақат дунёнинг 40 мамлакатида - Эвропа ва Жанубий Америкада ўйналган. Бугунги кунда бизда 200 дан ортиқ терма жамоалар мавжуд. Бу ҳолат ҳисобга олиниши керак.

Бу лойиҳа иқтисодий тарафдан барча учун ижобий таъсир ўтказади", — деди Инфантино.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика