Latest news

17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  8 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8

Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради News

Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради

2025 йилги мавсумдан эътиборан Лига аъзолари сафига қўшилган Қарши давлат университетининг "Лочин" жамоаси Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборига тушди.

У ўзининг илк уринишидаёқ "Сурхон" ва "Андижон" сингари Суперлига клубларини Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборишга эришди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди. 

"Лочин", шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди. Учрашувларни ташкил этиш, жамоа билан ишлаш ва бошқа жабҳаларда Қарши давлат университети йил аввалидаги келишувларга тўлиқ риоя қилганлигини эътироф этиш лозим. Қайд этиш керак, шу йилнинг 7 апрель куни университет ректори Дилмурод Набиев Лига офисига ташриф буюрган ва икки томон ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишув имзоланганди. 

Шу асосда Қарши давлат университети ҳудудида жойлашган стадионни катта учрашувларга тайёрлаш ишлари бошланди. 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қаршида бўлиб, "Лочин" ўз уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган стадиондаги таъмирлаш ишлари билан танишди. 

Айни вақтда стадион трибуналари, жамоалар ва ҳакамларнинг кийим алмаштириш хоналари, комиссар ва тиббиёт хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ янгидан таъмирдан чиқарилмоқда. Учрашув давомида келажакда стадионда VAR тизими фаолият олиб бориши эҳтимоли ва ўйинларни телетрансляция қилиш масаласи, бу йўлда трибуна ости ва майдон атрофини кабеллаштириш, келажакда стадион прожекторлари қандай тартибда ўрнатилиши каби масалалар муҳокама қилинди. 

Қарши давлат университетига қарашли ўйингоҳ майдони Лига талаби асосида дренаж ва суғориш тизимларини ўз ичига олган. Майдоннинг икки четида трибуналар мавжуд бўлиб, у умумий ҳисобда 1 400 нафар томошабинга мўлжалланган. Ҳудудда келажакда қолган икки томон учун ҳам трибуналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Мўжаз арена келаси йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Стадионнинг ўқув биноларига яқин эканлиги келажакда "Лочин" жамоаси университетнинг ажралмас қисмига айланиши ва талабларнинг учрашувни бевосита кузатиб бориши каби масалаларга қўшимча имкониятлар беради. 

Айни вақтда Лига "Лочин" жамоасининг Про лигада иштирок этиши юзасидан ҳужжатларни тайёрламоқда. Мазкур масала тўлиқ ҳал этилса, тарихий воқеа Лига расмий саҳифаларида расман эълон қилинади. Университет стадиони тайёр ҳолатга келгунига қадар эса "Лочин" рақибларини Қаршидаги "Геолог" стадионида қабул қилиши кўзда тутилган. Мазкур масала Шўртан газ-кимё, университет ва Лига ўртасида келишилиниши белгиланган.

Rating: +10   

Comments

+1   
11 dec 16:27:46
fahr
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Университет жамоалари билан про лигани ѳыыкучайтирмимиз. Олий лигага давогардарни про лигага куйиш керак. Эртага ректор ишдан кетса бошкаси кизикмаса нима булади
Агар ректор кетса, стадионни ўзи билан олиб кетмайди-ку. Стадион қурилса, талабалар шуғулланиши учун замонавий майдон пайдо бўлади.
   
11 dec 19:25:35
FANAT FC NASAF_REAL.M
Oradan köp yillar ötib klub rivojlanib ketib universitet boshqa joyga köchirlsaya
   
11 dec 17:24:48
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by fahr
Агар ректор кетса, стадионни ўзи билан олиб кетмайди-ку. Стадион қурилса, талабалар шуғулланиши учун замонавий майдон пайдо бўлади.
Қаровсиз қолиб кетмаса бўлди. Омадини берсин. Лекин шунақасишаям, битта вилоятга учта жамоа ортиқчалик қилиябди!
   
11 dec 14:58:34
Жамшид Jamshid
Университет жамоалари билан про лигани ѳыыкучайтирмимиз. Олий лигага давогардарни про лигага куйиш керак. Эртага ректор ишдан кетса бошкаси кизикмаса нима булади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика