Latest news

12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  0 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  3 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  3 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти” News

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти”

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир нечта хорижликлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Шулардан бири ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд. Мессуд асли тунислик бўлиб бир неча йилдан бери ФИФА агенти сифатида ишлаяпти. Унинг мазкур мусобақага ташриф буюришдан мақсади ҳам ўйинчиларни кузатиш, ҳам араб ва инглиз тилини мукаммал билгани боис матбуот анжуманлари пайтида таржимонлик вазифасини бажариш. Инглиз тилини яхши билгани учун у билан суҳбатимиз тез ва осон кечди.

-   Жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
-   Жуда яхши. ФИФА агенти сифатида менга бу ёшдаги футболчиларнинг ҳаракати маъқул келмоқда. Ёш ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли ва улар тартиб ўйин кўрсатишммоқда.

-   Шу пайтгача қайси ўйинларни кўрдингиз?
-   “С” гуруҳидан ўрин олган барча беллашувлар Фужайрада ўтказилди. Шу боис бу ердаги ҳамма ўйинни кўрдим. Ҳозирча бошқа шаҳарга бориш имкони бўлмади.

-   Қайси ўйинлар кўпроқ маъқул келди?
-   Менга Марокаш ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар термаси иштирокидаги баҳслар ёқди. Энг ёққан учрашув эса шубҳасиз Ўзбекистон –Марокаш баҳси бўлди. Бунда сизларнинг жамоангиз кучли рақибга қарши тактик жиҳатдан жуда чиройли ўйин намойиш этди.
 
-   Дарвоқе, Ўзбекистон намойиш этаётган футбол борасида нима дея оласиз?
-   Биринчи ўйинда ҳаяжон борлиги сезилди. Лекин кейинги баҳсларда футболчилар анча бемалол ҳаракат қила бошлашди. Мен футболни озми-кўпми тушунаман, шундай экан, терма жамоангиз тактик жиҳатдан кучли дея оламан. Бу ерда айниқса мураббийнинг роли шундоқ кўзга ташланяпти.

-   Биздан қайси футболчиларнинг ўйинига яхши баҳо бера оласиз?
-   Термангизда алоҳида ажралиб турадиган ўйинчилар йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Футболчилар нимага қодир бўлса, бутун жамоа бўлиб нимагадир эришиш учун ўз имкониятларини кўрсатишмоқда. Тушунарли бўлиши учун шундай дея қолай: Ўзбекистон ўсмирлар термасида юлдузлар йўқ, лекин юлдузли жамоа ҳамда кучли мураббий бор.

-   Барибир қайсидир ўйинчиларнинг ҳаракати ёққан бўлиши керак, тўғрими?

-   ФИФА агенти сифатида албатта футбочиларни кузатиб боряпман. Менга Ўзбекистондан кўпроқ 7-рақам (Жамшид Болтабоев) билан 20-рақамда (Отабек Шукуров) тўп сураётган ўйинчилар маъқул келди.
   
-   Мусобақа охиригача шу ерда қоласизми?
-   29 октябрь куни Фужайрада Марокаш – Кот-Д‘Ивуар баҳси (1/8 финал босқичи) бўлиб ўтади. Аслида шу ерда бўлишим талаб этилади. Аммо ўзимга қолса, шу куни Дубайга бориб Аргентина - Тунис учрашувини кўрмоқчиман. Ахир тунислик бўлганим учун юртдошларимни қўллаб туришни хоҳлайман.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика