Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  5 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди News

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди

"Олд Траффорд"га келганига кўп бўлмаганига қарамасдан, Бруну Фернандешни кўплаб футболчиларга қиёслашди, шу жумладан Эрик Кантонага ҳам.

Бироқ Брунунинг ўзи бошқа ярим ҳимоячидан ўрнак олади ва уни АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб ҳисоблайди.

"Балки, мен Пол Скоулзга ўхшашга истарман. Пол доимо рақиб жарима майдончаси ёнида ўйнарди, ассистентлик қилишни ёқтирарди ва голлар урарди.

Ўтган мавсумда "Брюгге"га қарши ўйинда бир нарсани сезиб қолдим. Ошхонага кирганимизда телевизорда Пол Скоулзнинг МЮ таркибидаги голларини кўрсатишаётганди. 

Овқатландик, бироқ видеони томоша қилишда давом этдик. Ўшанда Фредга қараб: "Сен ҳам шундай бўлишинг керак. Полга қара, рақиб жарима майдончасида қандай ўйнамоқда. Сен эса дарвозага зарба бермайсан", дедим. Шу куни Фред иккита гол урди.

Скоулз АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи бўлган деб ўйлайман. Кўпчилик Фрэнк Лэмпардни ҳам бу борада санаб ўтади, чунки у кўпроқ голлар урган. Шунингдек, "Ливерпуль" таркибидаги Жерард ҳам зўр бўлган. Бироқ ушбу учала футболчиларнинг ўртасидаги фарқ жуда катта.

Тўғрисини айтаман, Англиядаги ярим ҳимоячиларда у каби сифатларни кўрмадим. Менимча, сўнгги уч авлод футболидаги энг яхши ярим ҳимоячи мен учун Пол Скоулз", - деди Фернандеш.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика