Latest news

08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  2 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  5 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион! News

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион!

25 декабрь куни старт берилган футбол фахрийлари ўртасидаги мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди.

Жами 16та жамоа қатнашган ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинди.

Бугун Тошкент шаҳар футбол академияси майдонида дастлаб 3-ўрин учун баҳс, сўнгра ҳал қилувчи финал ўйини ўтказилди. 3-ўрин учун кечган баҳсда "Интерспорт" "Полёт" жамоасига қарши майдонга тушиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди ва бронза медалларга эга чиқди. 

Финал учрашувида "Олмазор" ва "Биллур" жамоалари ўзаро тўқнаш келиб, бунда "Олмазор" футболчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритишди. "Биллур"га эса иккинчи ўрин насиб этди.



16 январь. ТФА стадиони

3-ўрин учун баҳс. "Интерспорт" - "Полёт" 6:0

Финал. "Олмазор" - "Биллур" 3:0



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, энг яхшилар ҳам тақдирланди. 

Энг яхши дарвозабон - Одилжон Рўзиев ("Биллур")

Энг яхши тўпурар - Бахтиёр Салимов ("Олмазор", 7та гол)

Мусобақанинг Энг яхши футболчиси - Қаҳрамон Муҳаммедов ("Олмазор")



Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика