Фати такрорий операция қилиниши мумкин
02 feb 2021 20:25
News
Фати такрорий операция қилиниши мумкин
“Барселона” форварди Ансу Фати жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганига қарамай, тиззаси билан боғлиқ муаммоларни ҳис этмоқда.
AS манбасига кўра, машғулотлардаги юкламалар ортгани сайин Фатининг тиззаси шишиб кетмоқда ва у бошқа машқ қилолмаяпти.
Ноябрда Ансуни операция қилган жарроҳ бу вазиятдан хабардор ва ёш футболчи билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фати такрорий жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш эҳтимоли мавжуд. 18 ёшли форвард қачон майдонга қайтиши эса номаълумлигича қолмоқда.
Ансу Фати жорий мавсум каталонияликлар либосида 10 ўйинда қатнашиб, 5+4 натижа кўрсатди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments