Latest news

20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  0 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  6 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  69 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  10 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2

Фаррух Сайфиев Ўзбекистон термасининг Осиё кубогидаги иштироки, “Навбаҳор”га ўтиши ва наманганлик мухлислар ҳақида фикр билдирди News

Фаррух Сайфиев Ўзбекистон термасининг Осиё кубогидаги иштироки, “Навбаҳор”га ўтиши ва наманганлик мухлислар ҳақида фикр билдирди

Бир неча кун аввал “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган Фаррух Сайфиев Наманган клуби матбуот хизмати учун интервью берди.

Фаррух, суҳбатимизни Осиё кубоги - 2023 мусобақасидаги миллий терма жамоамизнинг иштироки хусусидаги таассуротларингиз билан бошласак. Терма жамоамизнинг мазкур турнирдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Ассалому алайкум! Ўша мусобақада яхши иштирок этдик, деб ўйлайман. Биз яна ҳам узоқроққа боришга лойиқ эдик, аммо, афсус, насибамиз шу экан!

Қатар термасининг “тўсиғи”дан ўтишимизга нима етишмади, деб ўйлайсиз? Ҳар ҳолда вакилларимиз ўша баҳсда ёмон ўйнашмаганди...

- Қатарликларга қарши кечган ўйинда  иккинчи голни уришимиз керак эди, менимча. Шунда вазият пенальтилар сериясига қадар етиб бормасди. Пенальтилар серияси эса ўзингизга маълум, албатта бу лотерея дегани. Унда эса ҳар нарса бўлиши мумкин. 

Энди “Навбаҳор”га ўтишингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

- Агентим менга алоқага чиқиб, “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлаётганини айтди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жамоа аъзосига айландим.

“Навбаҳор” таркибида машғулотларда ҳам иштирок этдингиз. Илк таассуротлар қандай?

- Дарҳақиқат жамоанинг машғулотида қатнашдим, ҳаммаси аъло даражада! “Навбаҳор”да аввал ҳам турли жамоаларда мен билан бирга ўйнаган футболчилар кўп. Шу боис, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Албатта, эски дўстларим билан бир жамоада ўйнашим, мен учун ҳам, “Навбаҳор” учун ҳам бир томондан яхши деб ҳисоблайман! 

Ўзингизга маълум, сўнгги мавсумларда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари ўртасида чемпионлик унвони учун ўзига хос кураш кечмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, пойтахтликлар сафидаги фаолиятингиз давомида бир кун келиб, наманганликлар таркибида ўйнаш ҳеч хаёлингиздан ўтганмиди?

- Тўғри айтдингиз, “Пахтакор” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари охирги мавсумларда чемпионлик учун курашда юқори интригани юзага келтиришмоқда. Ушбу клубларнинг  ўзаро қарама-қаршилигида ҳам майдонда ҳақиқий жанг кечаётганини кўряпмиз. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик барча мухлислар  кутишади ва зўр қизиқиш билан томоша қилишади.

Футболчининг ҳаёти шунақа, кимдир келади, кимдир кетади. Насиб қилгани бўлади барибир! Биз - футболчилар  жамоамизнинг зафари учун меҳнат қиламиз. Қолгани эса Аллоҳдан деб биламан. Шунингдек, эртага нима бўлишини билмаймиз. Насибам қўшилган экан, янги мавсумда “Навбаҳор” либосида ўйнайман!

“Навбаҳор” борасида нима дея оласиз? Олдингизда кўплаб вариантлар бўлишига қарамай, жамоамизни танлашингизнинг сабаби нимада?

- “Навбаҳор”ни танлашимга юқорида таъкидлаганимдек, ушбу жамоа таркибида кўплаб дўстларим борлиги. Улар билан аввал ҳам бирга ўйнаганмиз, қолаверса, айримлари билан миллий терма жамоада бирга тўп тепяпмиз. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, “Навбаҳор”ни танладим, десам муболаға бўлмайди.

“Навбаҳор” мухлисларининг ижобий ҳамда салбий хислатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоа ишқибозларини юртимизда ўз ўринлари бор. Улар ҳақида салбий фикр айтолмайман ва бундай ниятим ҳам йўқ. Наманганлик мухлисларнинг “Навбаҳор”ни қандай қўллаб-қувватлашларини барча ҳамюртларимиз билишади. Шунинг учун улар ҳақида ортиқча гапириш ҳамда таъриф беришга ҳожат йўқ! Ишқибозлар мени ҳам илиқ тарзда кутиб олишди.

Сўнгги сўз ўрнидаги фикрларингиз?

- Аввало Қатардаги Осиё кубоги турнирида биз – футболчиларни қўллаган ва бизга ишонганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор” мухлисларидан ҳам янги мавсумда жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз. Насиб этса, яна суҳбатлашамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика