Latest news

22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  56 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7

Фарғонада "Маҳаллада футбол" мусобақаси старт олди News

Фарғонада "Маҳаллада футбол" мусобақаси старт олди

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ташаббуслари билан "Маҳаллада футбол" мусобақалари ташкил этилмоқда.

Хусусан бугун Фарғонада мазкур мусобақа старт олди.

13-14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вакили Маъмур Саидқосимов, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, турли даражадаги ОАВ вакиллари ва кўплаб масъул ташкилотлар ходимлари иштирок этмоқдалар. "Маҳаллада футбол" мусобақаси бутун Республикамиз бўйлаб кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев қуйидаги фикрларни билдирди.

"Республикамиз бўйлаб карантин талаблари юмшатилганлиги туфайли аста-секин турли даражадаги футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Хусусан муҳтарам Президентимизнинг футболни ривожлантириш тўғрисидаги фармонлари ижроси юзасидан куни кеча Марғилон шаҳрида "Футболимиз келажаги" мусобақасини ташкил этдик. Бугун эса гувоҳи бўлганингиздек, "Маҳаллада футбол" мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бу ўз-ўзидан Республикамизда, шунингдек Фарғона вилоятида футболга бўлган эътиборнинг юқори эканлигидан далолат беради.

Футбол мусобақаларидан кўриб турибмизки, карантин даврида ёш футболчилар ўйинларни соғиниб қолишган. Мусобақаларга улардаги иштиёқ ва қизиқишни кўриб барчамиз бирдек хурсандмиз" - дейди Носир Отақўзиев.




Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика