Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  6 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  104 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1028 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги) News

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги)

Кимдир узун мақолаларни ўқишни хуш кўради.

Келтирилаётган маълумотлар кўлами ва ўзаро уйғунлигини таҳлил қилади, ўқиб боргани сайин унинг учун давоми янада қизиқарли бўлиб бораверади. Яна бошқа ким эса қисқа ва лўнда ёзилган мақолаларга қизиқади, узундан-узун мақолаларни ёқтирмайди.

Юқоридаги айтилган иккинчи тоифага мос келувчи кишиларни ҳам тушунган холда мақола сарлавҳасида қўйилган саволга бошиданоқ жавоб бериб кетамиз, "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмайдиган бўлди. Бир неча йиллик тарихига эга ва водийда яхши анъанага эга бўлган турнир айрим сабабларга кўра тўхтатилди. Бу жараён балки вақтинчадир, келаси йилдан яна давом этиши ҳам мумкин, бунисини вақт кўрсатади.

Агар ҳозир сизда нега деган савол туғилаётган бўлса, албатта бунга ҳақлисиз. Бугунги кун давомида менинг манзилим томон энг кўп йўллаган савол ҳам айнан шу бўлди. Чунки "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмаслиги ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларга аллақачон сизиб чиқди. Масалан, айни мавзуда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам кеча ўзининг телеграмдаги саҳифасида биринчилардан ёзиб ўтганди.

Вазиятдан келиб чиқиб кичкинагина суриштирув ўтказдим, ушбу мусобақанинг ўтказилмаслигига сабаб иштирок этиш учун мурожаат қилган жамоаларнинг сони камлигида бўлган. Водийнинг аксарият клублари қишки ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ўтказаяпти, реал ёндашадиган бўлсак, улар "Ҳоким кубоги-2024"да қатнаша олишмайди. Фарғона футбол ассоциацияси анъанага айланиб қолган ушбу мусобақани ўтказишга тайёр эди, бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам маълум қилганди. Бироқ, келиб тушган мурожаатлар сони битта турнир ташкиллаш учун етарли бўлмаган.

"Ҳоким кубоги" биз январь-феврал ойларида қизиқиб томоша қиладиган энг яхши савиядаги футбол мусобақаси эди. Ушбу турнирга ҳар йили қўшни давлатлардан ҳам футбол клублари келиб, бир неча бор иштирок этишганини яхши биласиз албатта. Эшитишимизга қараганда, Қирғиз Республикасининг "Алай" клуби шу йили ҳам қатнашиш истагида бўлган.




Фарғонада ташкил этиладиган "Ҳоким кубоги" мусобақасининг нуфузи ва жозибаси бошқача эди. Масалан, "Нефтчи" ва "Қизилқум" тўқнаш келган финални эслайсизми? Яна "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ёки "Қўқон-1912" - "Андижон" финаллари ҳам ўта юқори даражада ўтганди. 2021 йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ушбу мусобақанинг бош совринига эга чиққан. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар учун ташкил этиладиган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг амалий қисмини Фарғонага, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кўчирган йиллар ҳам бўлганди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасининг бу йилда ўтказилмаётгани учун кимнидир айбдор сифатида кўрсатмадик, бундай қарашда ҳам эмасмиз. Мақола ушбу мусобақа қачон бошланаркан деб кутиб юрган мухлислар учун маълумот ўрнида ёзилди.

P.S. Мақолада "Ҳоким кубоги" мусобақаси иқтидорли ёш футболчилар учун катта тажриба бўларди" қабилидаги баландпарвоз жумлаларни ишлатишни лозим топмадик.

Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика