Latest news

22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  56 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7

Фарғона дербисига ўзгача анонс News

Фарғона дербисига ўзгача анонс

Футболда бир шаҳарнинг иккита жамоаси ўртасида бўладиган ўйинлар яъни дербилар жуда қизиқарли ўтади.

Бу ўйинларга мураббийлар, футболчилар ва мухлислар алоҳида тайёргарлик кўради. Милан дербиси, Манчестер дербиси, Лондон дербиси...Ҳаттоки Истанбул ва Теҳрон дербилари ҳам жуда “қайноқ" ўтади. Теҳрондаги "“Озоди" стадионига "Истиқлол" ва "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйинга 100 мингга яқин мухлислар киради.

Бизда бугун Ўзбекистон Про лигасида ана шундай дербилардан бири Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. Бу ўйинга ҳам қизиқиш ўта юқори. Биринчи сабаби дерби эканлиги. Иккинчи сабаби ҳар иккала жамоа ҳам ўтган турда мағлубиятга учраб очко йўқотгани, бугун иккаласи ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Учинчи сабаби мураббийлар. Ҳар иккала жамоани ҳам футболчилик даврида "Нефтчи" билан кўплаб ғалабаларга эришган, бир-бири билан ака-укадек бўлиб қолган, Хиросима-94 чемпионлари Абдусамад Дўрмонов ва Сергей Лебедев бошқараётгани. Бу иккала мураббийни ўзаро рақиб сифатида кўриш ўйинга бўлган интригани янада ошириб юборади.

Хуллас минг марта ўқигандан бир марта кўрган яхши. Бугун соат 16:30 дан бошланадиган Фарғона дербисини championat.asia сайтида ва "Футбол ТВ" телеканалида кузатиб бориш мумкин.




Фарҳоджон Узоқов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика