Latest news

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  21 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

"Эйр Форс" устози Аюб Одишо: "Тошкентга кеч етиб келдик. Лекин ўз режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз" News

"Эйр Форс" устози Аюб Одишо: "Тошкентга кеч етиб келдик. Лекин ўз режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган ОКМК - "Эйр Форс" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида ироқликлар устози Аюб Одишо ва футболчи Иброҳим Байеш фикрларини билдириб ўтди. 

"Муҳим учрашув кутмоқда. Ўйин даражасини икки жамоа ҳам тушуниб турибди. ОКМК ҳам, биз ҳам ўзимизга керакли очкони қўлга киритишни мақсад қилган"

- Жамоа Тошкентга жуда кеч етиб келди ва ҳали машғулот ўтказмади. Бу дегани эртага тайёргарликсиз майдонга тушади. Сизни мазкур факторлар ҳавотирга солмаяптими?

- Тўғри. Лекин парвоздан олдин тонгда машғулот ўтказганмиз. Бизда фақат майдон ҳақида тасаввуримизни тўлиқ қилиб олишимиз қолди, холос. 

- Эртанги ўйинда натижа кўнгилдагидек бўлмаса, раҳбарият сиздан талаб қилади. Лекин бугунги ўйинга етиб келишдан олдинги муаммолар, парвозлар, ташкилотчиликдаги тушунмовчиликлар таъсир қилишидан қўрқмайсизми?

- Ҳа биз кечидик. Лекин бизнинг ўз режамиз бор. Буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. 

- ОКМК ҳақида мураббийда қандай тасаввур шаклланган ва рақибни қанчалик ўрганган?

- Авваламбор биз ўз жамоамизга ишонамиз. Биз рақибни хато қилишга мажбур қилиб, имкониятимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

Ибраҳим Байеш (футболчи): - Бу муҳим ўйинлигини ҳис қилиб турибмиз. Ўзбек жамоалари билан яхши танишмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика