Latest news

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

Еврокубок баҳсларидан сўнг: А Серия 26-тур превьюси News

Еврокубок баҳсларидан сўнг: А Серия 26-тур превьюси

Миллий чемпионат баҳслари давом этади.

Италияда 26-турни "Ювентус" - "Торино" баҳси бошлаб берди. 13-дақиқада Маттейс де Лигт ҳисобни очган бўлсада, Белотти Турин дербиси дуранг билан якунланишига сабаб бўлди. Етакчиларга деярли етиб олган "Ювентус" яна қоқилди.


"Интер" - "Сассуоло"

Симоне Индзагининг таркиб билан боғлиқ муаммолари йўқ эмас. Дисквалификация сабаб Бастони яна жамоасига ёрдам бера олмайди, сариқ карточкалар кўпайиб кетгани учун эса Брозович ўйинни четдан кузатади. Ярим ҳимоя марказида Гальярдинини кўришимиз эҳтимоли юқори, Бастонининг ўрнини эса Димарко эгаллайди. Қолган чизиқларда "Ливерпуль"га қарши тўп тепганларни кўрамиз. "Сассуоло" марказий ҳимоясида Феррари бўлмайди, шу сабабли Жеко ҳамда Лаутаро билан курашга Кирикеш ташланади. Жамоа мухлисларини Распадори ва Скамакканинг курашга тайёр эканлиги хурсанд қилиши аниқ. Айнан шу икки футболчи ва Беррарди миланликлар дарвозасига йўл излашади.

Биринчи давра учрашувида "Интер" иродали ғалабани қўлга киритган (2-1). Букмекерлар эса "нерадзурри"ни яққол фаворит деб ҳисоблайди, бироқ фикримизча "Сассуоло"ни у қадар менсимаслик яхшиликка олиб келмайди. Жамоа етакчиларга қарши қандай ҳаракат қилишни яхши билади. "Интер"ни осон беллашув кутиб турмагани аниқ.


"Рома" - "Верона"

Римликлар жиддий муаммоларга дуч келгани ҳақида хабар бергандик. Ҳимоя чизиғида Вина, Смоллинг ва Кумбуллани кўрсак ажаб эмас, ярим ҳимояда эса Кристанте, Верету, Пеллегрини ва Оливейру ҳаракат қилишади. Ҳужумда Абрахамнинг майдонга тушишини айтишимиз мумкин, лекин унга кимлар ёрдам беради ҳозирча номаълум. Игорь Тудорда таркиб билан боғлиқ муаммолар камроқ. Фработта ҳамон лазаретда, аммо Лазович сафга қайтди. Ҳужумда эса одатдагидек Капрари-Сименоне жуфтлигини кўрамиз. 

Ушбу рақибларнинг охирги тўқнашуви драматик тарзда якун топган. "Верона" 3-2 ҳисобида зафар қучган. Шундай бўлсада, букмекерлар бу сафар Рим жамоаси имкониятларини юқорироқ баҳолашмоқда. Сўнгги вақтларда "Рома"нинг ишлари юришмай қолгандек, бу эса жамоани агрессивроқ ҳаракат қилишга ва муҳим ғалабани қўлга киритишга ундайди. Бироқ "Верона" ҳам ҳар қандай вазиятда уч очкони совға қиладиганлардан эмас.


"Фиорентина" - "Аталанта"

Итальяно яна Кокорин хизматларидан воз кечди. Россиялик футболчи қайдномага ҳам киритилмади. Қолган барча футболчилар сафда ва рўйхатда. Ҳужумнинг олдинги чизиғида бу сафар ҳам Пентекни кўрамиз, Кабрал эса зарур бўлса, захирадан тушиб ўйинни кучайтириши мумкин. Бироз орқароқда Соттил ва Гонсалес ҳаракат қилади. "Аталанта"да эса йўқотишлар кўпроқ. Анчадан буён жароҳатини даволаётган Миранчук, Иличич ва Сапатадан ташқари, Паломино ҳам жароҳат олди. Етмаганига Муриэлнинг ҳам бу ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида. Агар шундай бўлса, ҳужумда Богани кўрамиз.

Жамоалар охирги марта Италия кубогида рўбаро келган ва драматик баҳс 3-2 ҳисобида "Фиорентина" фойдасига ҳал бўлган. Ҳозир букмекерлар жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг деб ҳисоблашмоқда. Бизнинг фикримизга кўра, баҳс қизиқарли ва голларга бой бўлади.


"Кальяри" - "Наполи"

Шубҳасиз, "Наполи"нинг собиқ бош мураббийи Вальтер Маццари учун бу ўта муҳим беллашув. "Кальяри" охирги вақтлардаги ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қила олмоқда. Бунга бир томондан таркибнинг стабиллашуви ҳам ёрдам бергани турган гап. Қизиқ, Маццари ҳужумкор таркибни жангга ташлашдан қўрқмасмикин? "Наполи" эса "Барселона" билан дурангдан сўнг жисмонан яхши ҳолатда бўлмаслиги мумкин. Ўз навбатида Спаллетти Испанияда тер тўкканларнинг аксариятига дам беради. Шуларни инобатга олиб Элмас, Уна ва Мертенсни майдонда кўрсак ажаб эмас, Политано эса жароҳат сабаб шерикларига ёрдам бера олмаслиги аниқ.

Жамоаларнинг охирги ўзаро учрашувида "Наполи" ўз майдонида осон ғалабани 2-0 қўлга киритганди. Ҳозир ҳам, беллашув Сардинида бўлишига қарамай, неаполликлар фаворит сифатида кўрилмоқда. "Кальяри" мағлубиятсиз сериясини давом эттириши учун астойдил меҳнат қилишига тўғри келади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика