Latest news

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  4 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  7 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?! News

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!

Эшитимизга қараганда, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси келаси мавсум учун режаларни тузмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоанинг жорий мавсумдаги иштирокидан қониқиш хосил қилмаяпти ва қўйилган вазифаларни уддалай олмаётган мураббийлар штабининг ишини қайта кўриб чиқишни мақсад қилган.

Катта эҳтимол айни пайтда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган россиялик мутахассис Андрей Канчельскис учун бўлажак ўйинлар охирги имкониятга айланиши мумкин. Агарда эҳтимолий истеъфо руй берса, жамоани йил сўнггига қадар яқинда "Навбаҳор"га келган ёрдамчи мураббий Нўъмон Ҳасанов бошқариб туриши айтилмоқда. Шунингдек, Канчельскис билан шартнома ва товон пули кўрсатилгани боис, клуб Канчельскисга бошқа лавозим таклиф этиши ҳам мумкин. Яъни, клуб Канчельскисдан бош мураббийлик ваколатини олиб қўйиб, шартнома шартларини бажаришда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" раҳбарияти мавсум аввалида жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани ва наманганликлар камида ОЧЛ йўлланмаси учун курашишларини таъкидлаганди. Лекин жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни клуб раҳбариятини асло қониқтирмаяпти.

Шу боис раҳбарият келаси мавсумда жамоа рулига "Навбаҳор"нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи. Эшитишимизга қараганда, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказган ва оғзаки келишув амалга ошган.

Хабарингиз бор, футболдан маълум вақт четлатилган Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси йил сўнггида ниҳоясига етади ва келаси мавсумдан яна ишлаш имкониятига эга бўлади. "Навбаҳор" раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўҳтатмоқчи.

Маълумот учун: "Навбаҳор" Суперлиганинг 15-туридан кейин 20 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 6 ўйинга чўзилган. Жамоа сўнгги бор 13 июль куни "Қизилқум"ни мағлуб этганди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика