Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин News

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

Tags :  Андижон
"Андижон" клубининг янги раҳбарияти "эски"лардан қолган қарзларни узишда катта куч сарфлаганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар"ни йиллар давомида қийнаб келган муаммолардан бири Предраг Вуйович масаласи эди.

Эслатиб ўтамиз, Черногориялик футболчи 2015 йилда "Андижон" клуби сафида тўп сурган. Кейинчалик клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажармагани сабаб Вуйович "Андижон" устидан ФИФАга, кейинроқ эса CAS – Халқаро спорт арбитраж судига арз қилган. 

ФИФА клубни бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан "Андижон" узоқ йиллар бу борада аниқ чоралар кўрмай келган. Натижада ёдингизда бўлса ўтган йили қишги трансфер ойнасида "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилганди. 

"Андижон" клубида янги раҳбарият иш бошлагач 2021 йилнинг бошида барча хорижлик футболчилар олдидаги қарздорликлар баратаф этилди ва ФИФАнинг трансфер тақиқи олиб ташланди. Хусусан, 2021 йил февраль ойида "Андижон" ва ниҳоят Предраг Вуйович билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилган эди. 

Бироқ қоидага кўра, мазкур жараён йиллар давомида чўзилиб келгани боис CAS – Халқаро спорт арбитраж суди ҳаражатларини ҳам ишда ютқазган томон тўлаб бериши лозим бўлади. Шу боисдан 2021 йил 28 июлда CAS "Андижон" клуби зиммасига суд ҳаражатларини тўлаш вазифасини юклаган эди. Аммо клуб бу борада чиқарилган қарор ижросини ҳамон таъминлаганича йўқ. 

Натижада "Андижон" билан тил топиша олмаган CAS ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига клуб устидан шикоят киритди. Айтишларича, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси ушбу масалани кўриб чиқиб, "Андижон" клуби CAS чиқарган қарорни бажармагани сабаб клубга интизомий чора қўллади. Унга кўра, энди "Андижон" яқин 1 ой ичида Халқаро спорт арбитраж суди чиқарган қарорда белгиланган суммани тўлаши шарт бўлади. Агар иш яна пайсалга солинса, 30 кундан сўнг клубга автоматик равишда трансфер тақиқи киритилади. Бу эса клуб янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигига олиб келиши мумкин. 

Эшитишимизга қараганда, гап таҳминан 10 000 АҚШ доллари ҳақида кетмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика