Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Эронлик иқтидорли футболчи "Шабаб Ал Аҳли"га ўтди News

Эронлик иқтидорли футболчи "Шабаб Ал Аҳли"га ўтди

Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби яна бир эронлик футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Бунгача Аҳмад Нуруллоҳи ушбу клуб билан шартнома имзолаб, охирги 8 йил ичида БАА чемпионатида ўйнайдиган дастлабки эронлик футболчига айланганди. Яқинда эса Теҳроннинг "Истиқлол" клуби аъзоси Меҳди Гаеди ҳам "Шабаб Ал Аҳли" сафига кўчиб ўтди. 

23 ёшли моҳир ярим ҳимоячи янги жамоаси билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Гаеди 2017 йилдан бери "Истиқлол" сафида ҳаракат қилиб келаётганди. Бироқ бу орада у мамлакат чемпиони бўла олмади. Энди эса фаолиятини легионер сифатида давом эттиради.


Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Шабаб Ал Аҳли" сафида Жалолиддин Машарипов билан Одил Ҳамробеков ҳаракат қилиб, кейинчалик Машарипов Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига йўл олди, Ҳамробеков эса "Пахтакор"га қайтиб келди.

Ҳозир дубайликлар сафида яна бир ҳамюртимиз Азиз Ғаниев фаолият юритиб келяпти.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика